«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 22:24
ЎЗO‘Z

Кўз чақчайишининг сабабларидан бири - «Базедов касаллиги»ми?

28 авг, 15:04 1 762 Тиббиёт
Кўз чақчайишининг сабабларидан бири - «Базедов касаллиги»ми?
Базедов касаллиги (диффуз токсик буқоқ) – тиреотоксикоз қалқонсимон без функциясининг кучайиши, тироксин гормони нормадан кўп синтезланиши натижасида содир бўладиган эндокрин касаллик. Енгил ва асоратланган ҳолда кечиши мумкин.

Наслий мойиллик, сурункали касалликлар, аутоиммун касалликлар (қандли диабет, витилиго), йод сақловчи препаратларни кўп истеъмол қилиш кабилар ушбу касалликнинг сабаблари ҳисобланади.

Касалликнинг белгилари қуйидагилар:
- Кўз ёриқларининг катталашиши;
- Кўзнинг бўртиши(чақчайиши);
- Кўзда қуруқлашиш ва оғриқ;
- Конюктивит;
- Буқоқ бези катталашиши;
- Юрак тез уриши;
- Аритмия;
- Нафас тезлашиши;
- Вазн тез камайиши;
- Иссиқлик сезиш;
- Суяк мустаҳкамлиги пасайиши.

Қон умумий ва биохимик таҳлили, қон иммунофермент анализи, буқоқ бези биопсияси, буқоқ бези УТТси, стинтиграфия, рефлексометрия усуллар касалликни аниқлашга ёрдам беради.

Даволаш учун антитиреоид препаратлар, радиоактив йод билан терапия, жарроҳлик амалиёти – дори моддаларга аллергия юзага келса, қонда лейкоцитлар миқдори камайганда ва юрак-қон томир системасидаги ўзгаришлар юзага келганда қўлланилади.

Гипертиреоз, марказий нерв система зарарланиши, юрак-қон томир етишмовчилиги, мушак кучсизлиги, паралич, тери гиперпигментацияси, тиреотоксик криз, юрак хуружи, инсульт каби ҳолатлар базедов касаллигининг асоратларидир. Тиреотоксик криз 30-50% ҳолларда ўлимга олиб келади.

Наслий мойиллиги бўлганлар, 30-50 ёшдаги аёллар, қандли диабет ва ревматоид артрит билан касалланганлар, ҳомиладорларда кузатилади.

Касалликни олдини олиш учун стрессдан сақланиш, овқатда углевод ва йод миқдори етарли бўлиши, буқоқ бези касалликларини вақтида даволаш керак бўлади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Уй ҳайвонлари орқали юқувчи ўта хавфли касалликлар 02 май, 22:23
  • Простата бези билан боғлиқ муаммолар 04 янв, 16:06
  • Ички буқоқ хавфлими? 19 сен, 10:15
  • Асосий белгиси толиқиш бўлган касалликлар 03 апр, 18:05
  • Бош терисининг қуруқ себорея касаллиги 12 фев, 19:56
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиёт ва Молия институтида ректордан бошқа барча раҳбар ходимлар ишдан олинди 19 сен, 21:42 154
  • Фарғонада туғилган уч эгизакка Бибихоним, Амирбек ва Темурбек деб исм қўйилди 19 сен, 21:15 163
  • АҚШлик «Бақалоқ» суғур YouTube юлдузига айланди (видео) 19 сен, 20:48 159
  • Олий маълумотли фуқаролар ҳам 12 ой ҳарбий хизматни ўтайдиган бўлди 19 сен, 20:22 269
  • Вазирлар ва ҳокимлар биттадан мактабни оталиққа олади 19 сен, 19:55 257
  • Ошхонадаги қинғирлик 19 сен, 19:30 547
  • "France Football" дунёнинг энг яхши дарвозабони учун Яшин мукофотини таъсис этди 19 сен, 19:07 233
  • Автомобилларнинг божхона тўловлари босқичма-босқич пасайтириб борилади 19 сен, 18:43 497
  • Сабабсиз дарсга келмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади 19 сен, 18:20 442
  • Ипотека кредити олишда юқори ёш чегараси белгиланди 19 сен, 17:57 627
  • Бўлимлар