«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 22:33
ЎЗO‘Z

Шахс ажралиши касаллиги

28 авг, 13:33 2 054 Тиббиёт
Шахс ажралиши касаллиги
Шахс ажралиши (шахс диссоциатив бузилиши) – психик касаллик бўлиб, инсонда иккинчи шахснинг пайдо бўлиши билан намоён бўлади. Психиатрияда кўплаб диссотсиатив шахс бузилиши номли касаллик мавжуд, бунда инсонда бир нечта шахслар “яшайди”. Баъзан шундай ҳолатлар ҳам бўлиши мумкинки, бир инсонда юздан ортиқ шахс яшайди.

САБАБЛАРИ:
Диссоциация – психологик ҳимоя механизми бўлиб, бунда инсон ўзи билан содир бўлаётган ҳодисаларни худди бошқа одам билан бўлаётгандай қабул қилади.
Шахс ажралиши сабаблари қуйидагилар:
- Оғир психологик травмалар;
- Физик зўровонликни бошдан ўтказганлар;
- Ёшлигида эмоционал зўриқишларни ўтказганлар;
- Узоқ вақт уйқусиз ҳолатда бўлиш.

БEЛГИЛАРИ:
Шахс ажралиши синдроми қуйидаги белгилар билан намоён бўлиши мумкин:
• беморда икки ва ундан ортиқ шахснинг “яшаши”;
• шахснинг ҳар бири даврий равишда ўз “эгаси” устидан назоратни қўлга олади;
• узоқ вақтли хотиранинг бузилиши;
• вақтдаги узилишлар;
• кайфиятнинг бирданига ўзгариши;
• паник ҳужумлар (атака);
• дереализация ҳисси;
• уйқунинг бузилиши;
• безовталик;
• овқатдан бош тортиш;
• галлюцинацияларнинг пайдо бўлиши.

ДИАГНОСТИКА:
Шахснинг диссоциатив бузилишини қандай даволаш борасида психотерапевт қуйидаги текширувларни ўтказади:
• электроэнсефалография;
• бош мия компьютер томографияси;
• бош мия магнит-резонанс томографияси;
Ушбу касалликни шизофрения, делирий, ақлий заифлик, шахс бузилишлари ва деменсиядан фарқлаш лозим.

ДАВОЛАШ:
Шахс ажралишини даволашда қуйидагилар қўлланилади:
• антидепрессантлар;
• транквилизаторлар;
• нейролептиклар;
• психотерапевтик даво;
• гипноз.
Даволаш курси узоқ вақт давом этади, кўпинча умрбод даволанади.

АСОРАТИ:
Агар ўз вақтида даво чоралари кўрилмаса, қуйидаги асоратлар ривожланиш хавфи юқори бўлади:
• амнезия;
• депрессия;
• деперсонализация.
Суицид (ўзини ўзи ўлдириш) ҳолатлари ҳам учраши мумкин.

Шахс ажралиши кўпроқ аёлларда, болалигида руҳий травмаларни ўтказганлар, спиртли ичимликлар, наркотик моддаларни қабул қилганларда кузатилади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Президент мустақиллик байрами муносабати билан 65 кишини афв қилди 28 авг, 00:30
  • Жисмоний шахснинг мурожаатига қандай талаблар қўйилади? 18 июл, 10:09
  • Судланганликни қандай олиб ташлаш мумкин? 27 апр, 08:04
  • Қозоғистон ИИВ: Ақтўбеда ёниб кетган автобус техник носоз бўлган 20 фев, 12:15
  • Отишмага сабаб бўлган Spark’ни олиб қочган шахс қидирилмоқда 06 сен, 18:31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лола Каримова-Тиллаева: «Опам учун фақат дуо қила оламан» 19 сен, 22:05 194
  • Иқтисодиёт ва Молия институтида ректордан бошқа барча раҳбар ходимлар ишдан олинди 19 сен, 21:42 307
  • Фарғонада туғилган уч эгизакка Бибихоним, Амирбек ва Темурбек деб исм қўйилди 19 сен, 21:15 183
  • АҚШлик «Бақалоқ» суғур YouTube юлдузига айланди (видео) 19 сен, 20:48 193
  • Олий маълумотли фуқаролар ҳам 12 ой ҳарбий хизматни ўтайдиган бўлди 19 сен, 20:22 303
  • Вазирлар ва ҳокимлар биттадан мактабни оталиққа олади 19 сен, 19:55 279
  • Ошхонадаги қинғирлик 19 сен, 19:30 595
  • "France Football" дунёнинг энг яхши дарвозабони учун Яшин мукофотини таъсис этди 19 сен, 19:07 240
  • Автомобилларнинг божхона тўловлари босқичма-босқич пасайтириб борилади 19 сен, 18:43 525
  • Сабабсиз дарсга келмайдиган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланади 19 сен, 18:20 455
  • Бўлимлар