«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 23:32
ЎЗO‘Z

Британияда буйрак касалликларини аниқлаш учун мобил дастур яратилди

02 авг, 06:38 1 274 Тиббиёт
Британияда буйрак касалликларини аниқлаш учун мобил дастур яратилди
Лондон қироллик госпитали (Royal Free Hospital) ходимлари DeepMind компанияси билан ҳамкорликда буйрак касалликларини ўртача 14 дақиқада аниқловчи мобил дастур ишлаб чиқишди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Дастур буйрак касалликларини аниқлаш учун қон таҳлили натижаларини ўрганади. Унинг алгоритмларидан бири қонда аминокислота-оқсил алмашинувининг биокимёвий реакциялари натижасида мушакларда ҳосил бўлувчи ва ўткир буйрак етишмовчилигини келтириб чиқарувчи креатинин моддаси миқдорини аниқлайди. Тадқиқот натижалари автоматик режимда шифокорлар ва ҳамшираларга диаграмма ва графиклардан иборат ҳисобот тарзида жўнатилади.

Шифохона ходимлари бу технология шифокорларга кўплаб беморларнинг ҳаётини сақлаб қолишга имкон беришига умид қилишмоқда, чунки айнан ўткир буйрак етишмовчилигининг кеч даволаниши кўпинча бошқа ҳаётий муҳим аъзоларнинг шикастланишига, бу эса ўз навбатида ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин.

Лондон университет коллежи мутахассислари дастур томонидан беморларнинг буйраклари ҳолати ҳақидаги 12 минг ҳисоботни ўрганиб, шифокорлар дастур ёрдамида буйракдаги патологик ўзгаришларни ҳозирда мавжуд таҳлил усулларидан анча тезроқ аниқлай олишлари ҳақидаги хулосага келишган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Буйрак ва жигар хасталикларида қовоқнинг фойдали хусусиятлари 30 дек, 21:26
  • Олимлар газли сув буйрак учун хавфли эканлигини айтишмоқда 29 дек, 07:53
  • Дўлананинг 7 фойдаси 24 ноя, 06:00
  • Наъматак буйрак касаллигига даво... 21 сен, 23:58
  • «Яндекс» иш қидириш учун мўлжалланган мобил дастур чиқарди 13 мар, 15:24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Apple ўзининг шахсий фильм ва сериалларига 6 млрд доллардан ортиқ пул сарфлади 21 авг, 23:00 55
  • ДТМ тест натижалари кечикаётганига изоҳ берди 21 авг, 22:10 429
  • “Каннабис”ни парваришлаш қимматга тушди 21 авг, 21:30 293
  • Навоийда бемор бола учун пластик картага йиғилган пуллар ўғирланди 21 авг, 20:50 344
  • Шавкат Мирзиёев Нукусда қурилаётган Президент мактаби билан танишди 21 авг, 20:10 229
  • Президент дунёқарашини ўзгартирмаган сектор раҳбарларини танқид қилди 21 авг, 19:30 395
  • Чилонзорда ИИВ сохта ходими жиноят устида қўлга олинди 21 авг, 18:50 438
  • Батукаев иши бўйича қўлга олинган Қирғизистон собиқ прокурори оғир аҳволда касалхонага тушди 21 авг, 18:10 765
  • «Нақд пуллар қаердан келди?» Андижон ҳокимининг гаплари акс-садо бера бошлади... 21 авг, 17:25 1 706
  • Молия вазирлиги: “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишдаги молиявий қонунбузарликлар аниқланди” 21 авг, 16:43 390
  • Бўлимлар