«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 23:33
ЎЗO‘Z

Мажбурий тиббий суғурта 3 босқичда амалга киритилади

23 июл, 21:53 2 088 Тиббиёт
Мажбурий тиббий суғурта 3 босқичда амалга киритилади
Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта уч босқичда, 2021, 2023 ва 2025 йилларда жорий этилади. Бу ҳақида мажбурий тиббий суғурта механизмларини жорий этиш ҳақидаги президент қарори лойиҳасида айтиб ўтилган. Бу ҳақда Sof.uz нашри Норма.узга таяниб хабар қилмоқда.

Норматив – ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилиш порталида жойлаштирилган президент қарори лойиҳасига кўра, Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта механизми 2021 йилдан бошлаб оммавий тартибда жорий этила бошланади.

Мажбурий суғурта 2021 йилда бошланадиган биринчи босқичда тажриба тариқасида Сирдарё вилоятида жорий этилади. 2023 йилдан Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида жорий этилади. 2025 йилдан бошлаб эса – бутун Ўзбекистон бўйлаб амал қилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарамоғида Ихтиёрий тиббий суғурта фонди ташкил қилинади. Унинг филиаллари Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикасида ишлай бошлайди.

Ушбу фонднинг асосий вазифаси этиб – аҳолини тиббий суғурта қилиш лойиҳасини амалга ошириш, суғурта бадалларини жамлаш ва бошқариш – белгиланган.

Ушбу йўналишда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жаҳаон тажрибасини ўрганиб чиқиб, ЖСТ экспертлари ҳамда Жанубий Кореянинг Миллий тиббий суғурта хизмати вакиллари билан маслаҳатлашган ва тажрибасини ўрганган.

Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тизимини ташкил қилиш концепцияси 2018 йилнинг декабрь ойида президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган эди. Ушбу соҳада режалаштирилаётган ислоҳотлар аҳолининг тиббий хизматларга бўлган эҳтиёжини қондириб, соҳага молиявий ресурсларни жалб қилиш ва уларни самарали харажат қилишга қаратилган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади 19 мар, 22:57
  • Мажбурий тиббий суғурта тизими 2021 йилдан бошлаб жорий этилади 13 фев, 12:38
  • 2021 йилдан мажбурий тиббий суғурталаш босқичма-босқич жорий этилади 09 дек, 07:57
  • 2021 йилдан Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта жорий этилади 10 ноя, 09:18
  • Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта мажбурий бўлади 10 апр, 21:31
  • Сўнгги янгиликлар
  • Apple ўзининг шахсий фильм ва сериалларига 6 млрд доллардан ортиқ пул сарфлади 21 авг, 23:00 55
  • ДТМ тест натижалари кечикаётганига изоҳ берди 21 авг, 22:10 429
  • “Каннабис”ни парваришлаш қимматга тушди 21 авг, 21:30 293
  • Навоийда бемор бола учун пластик картага йиғилган пуллар ўғирланди 21 авг, 20:50 344
  • Шавкат Мирзиёев Нукусда қурилаётган Президент мактаби билан танишди 21 авг, 20:10 229
  • Президент дунёқарашини ўзгартирмаган сектор раҳбарларини танқид қилди 21 авг, 19:30 395
  • Чилонзорда ИИВ сохта ходими жиноят устида қўлга олинди 21 авг, 18:50 438
  • Батукаев иши бўйича қўлга олинган Қирғизистон собиқ прокурори оғир аҳволда касалхонага тушди 21 авг, 18:10 765
  • «Нақд пуллар қаердан келди?» Андижон ҳокимининг гаплари акс-садо бера бошлади... 21 авг, 17:25 1 706
  • Молия вазирлиги: “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишдаги молиявий қонунбузарликлар аниқланди” 21 авг, 16:43 390
  • Бўлимлар