«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 23:30
ЎЗO‘Z

Аёллар ҳаммоми ва табобат (Фақат аёллар учун)

22 май, 14:10 9 553 Тиббиёт
Аёллар ҳаммоми ва табобат (Фақат аёллар учун)
Ҳаммом-ювиниш, тозаланиш, покланиш, енгилланиш маскани. Шу билан бирга, ҳаммом бир қанча ички, ташқи касалликлардан даволаниш шифохонаси ҳам ҳисобланади. Бел, оёқлар, қўллар, кураклар, бўйин каби инсоннинг ташқи аъзолари шунингдек, ички аъзолардан: нафас йўллари, ўпка, ошқозон, ичаклар, буйрак, жигар, талоқ, қовуқ кабилар даволанади. Кимнинг қаери оғришига қараб, ўша аъзосини кўпроқ терлатиши лозим. Даволанишда асосан кўпроқ терлаб сув алмашинишини таъминлаб бериш керак.

Масалан, айтайлик буйрак шамоллаган, шунда бўйракни иссиқ мармар супага қадаб осмонга қараб ётиб, иложи борича кўпроқ терлаш лозим. Ошқозон ёки ичаклар шамоллаганда, яллиғланганда ҳам шундай қилиш керак. Баъзилар «юрак чидамайди», дейишади. Лекин кўп маротаба ҳаммомга тушиш жараёнида аста-секин ўтириш вақтини кўпайтириб бориш билан юрак мослашади, ҳамда чиниқиб даволаниб боради.

Тўғри, бир икки марта ҳаммомга тушибгина касалликдан холи бўлиш амри маҳол, лекин қунт ва ишонч, матонат ва қаноат билан даволанишни давом эттириш лозим. «Тома-тома кўл бўлур» дейилади доно халқимизда, шунда, албатта, ижобий натижа бўлади. Қизиғи шуки, бир аъзони даволашни кўзлаб қилинган меҳнат туфайли бир қанча бошқа аъзолар ҳам даволанади ёки уларнинг фаолияти яхшиланади, умумий соғлиқ мустаҳкамланади.

Яхши терлаш натижасида инсон баданида бир қанча ижобий ўзгаришлар содир бўлади. Юзидаги ажинларни ёзади, камайтиради, шаклини бўрттиради, юз рангини яхшилайди, пардоз учун юз текислиги мослашади. Ҳаммомдан чиқаётиб юзни совуқ сувда яхшилаб ювиш лозим, шунда ажин пайдо бўлмайди. Умуман юз тез-тез совуқ сувда ювилса, ажин бўлмайди.

Ҳаммомда яхши терлаш аёл сочини эгилувчан, мулойим, юмшоқ, силлиқ қилади, соч рангининг товланиши кучаяди ва ҳар қандай ўримга, шаклга киришга мойил бўлади. Тараганда соч кам тўкилади, соч ости томирлари мустаҳкамланади, ранг қабул қилиш осонлашади.

Терлаш натижасида кўзнинг ички томони ҳам тозаланади, шунинг эвазига кўз қорачиғи яна ҳам қораяди, кўз оқи яна қам оқаради, кўриш қобилияти яхшиланади.

Ҳаммомда аёл баданидан ғубор чиқиб кетиши эвазига эт-тери мулойимлашади, тери остидаги майда кон томирчаларда қон оқими равонлашади, натижада бадан ранги атиргул рангига киради. Фақат бадан ранги чиройли бўлибгина қолмай, унда ёқимли, мулойим ҳид пайдо бўлади.

Ҳаммомдан сўнг, ётиш олдидан қошга, киприкларга озуқа тарзида қора қўчқорнинг эритилган думба ёғидан ёки эчкининг ички ёғидан суркаш лозим, шунда қош, киприклар қораяди, зичлашади ва қариганда ҳам қош, киприклар оқармайди. Оқариб қолганлари ҳам қораяди. Бу тадбир мунтазам, яъни, ҳар куни ётиш олдидан бажарилса яхши. Эрталаб совунли сувда ювмасликка ҳаракат қилиш керак. Яхшиси совунни ҳаммомдагина ишлатиш керак. Аввал терлаб, сўнг ишқаланиб, сўнгра совунлашга ўтиш мумкин.

Хўш, ҳаммомда терлашни қандай ташкил қилиш керак?

Шунчаки ҳаммомга кирилди, терланди-ю чиқиб кийинишми, йўқ, албатта. Бу иш қам ўзига хос тартиб ва услубга эга. Яхшилаб терлагандан сўнг, кийинадиган хонага чиқиб, устингизга қуруқ чойшаб ўраб, термизда ўзингиз билан бирга олиб келган чойни ёки ҳаммомчининг чойини ичиб, дам олиб, нафасни ростлаб ўтириш лозим, ҳордиғингиз чиқсин, чарчоғингиз кетсин. Маълум вақт ўтгач; ўзингизни яхши, тетик ҳис қиласиз. Энди яна терлаш учун ичкарига кириб кетишингиз керак.

Яъни терлаш учун дам олиб, икки марта, қизиқиб кетсангиз уч марта киринг. Шундагина ҳақиқий терлаш, дам олиш, ювиниш ва ҳаммомга тушиш бўлади. Шундай қилинганда бир ҳафта, ўн кун ичида юзингиз таранг, гул ранг бўлади, ўзингизни бардам сезасиз. Инсон ҳаётида ҳаммом, ювиниш, дам олиш, ҳордиқ чиқариш, покланиш, яшариш, қушдек енгилланиш, бу хоҳласингиз ҳафта ёки ўн кунликнинг байрами бўлади. Энди шу ҳафта ёки ўн кун ичида ҳеч қандай касаллик ёнингизга кела олмайди.

Сизларга шифо берсин.
(Илоҳий табобат туркумидан)

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Помидор шарбатининг фойдали хусусиятлари 11 фев, 12:30
  • Тирноққа қараб, ташхис қўямиз... 18 янв, 10:36
  • Стресс ҳазм қилиш тизимига таъсир қиладими ёки йўқ? 29 янв, 22:39
  • Мол ва қўй гўшти нимаси билан хавфли...? 24 янв, 22:40
  • Терлаш қандай касалликдан далолат беради? 22 июн, 15:38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Apple ўзининг шахсий фильм ва сериалларига 6 млрд доллардан ортиқ пул сарфлади 21 авг, 23:00 55
  • ДТМ тест натижалари кечикаётганига изоҳ берди 21 авг, 22:10 429
  • “Каннабис”ни парваришлаш қимматга тушди 21 авг, 21:30 293
  • Навоийда бемор бола учун пластик картага йиғилган пуллар ўғирланди 21 авг, 20:50 344
  • Шавкат Мирзиёев Нукусда қурилаётган Президент мактаби билан танишди 21 авг, 20:10 229
  • Президент дунёқарашини ўзгартирмаган сектор раҳбарларини танқид қилди 21 авг, 19:30 395
  • Чилонзорда ИИВ сохта ходими жиноят устида қўлга олинди 21 авг, 18:50 438
  • Батукаев иши бўйича қўлга олинган Қирғизистон собиқ прокурори оғир аҳволда касалхонага тушди 21 авг, 18:10 765
  • «Нақд пуллар қаердан келди?» Андижон ҳокимининг гаплари акс-садо бера бошлади... 21 авг, 17:25 1 706
  • Молия вазирлиги: “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишдаги молиявий қонунбузарликлар аниқланди” 21 авг, 16:43 390
  • Бўлимлар