«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 14 2019, 18:38
ЎЗO‘Z

Ҳар бир совитгичда бор зарарли маҳсулотлар

21 авг, 03:08 7 758 Тиббиёт
Ҳар бир совитгичда бор зарарли маҳсулотлар
Мутахассислар кўпчилик одамларнинг менюсида зарари ҳақида унутиб қўядиган маҳсулотлар борлигига ишончи комил. Бу ҳақда «7mednews.ru»га таяниб «Дарё» ёзмоқда.

Диетологлар аксарият одамлар эътибор ҳам қилмасдан доимий равишда зарарли маҳсулотларни истеъмол қилади деб ҳисоблайди. Бунга тайёр маҳсулотларни истеъмол қилиш, чанқоқни газли ичимликлар билан қондириш ва тайёр соуслардан фойдаланиш одатларини мисол келтириш мумкин.

Майонез маҳсулотининг 100 граммига 40 грамм ёғ тўғри келади. Бу эса жуда кўп — сизнинг сабзавотли салатингиз майонез қўшишингиз билан калорияли бомбага айланади. Бундан ташқари, унда шакар ва туз ҳам кўп. Шунинг учун ундан, бошқа исталган тайёр қайлалар каби, воз кечган маъқул. Агар салатга майонез қўшмоқчи бўлсангиз, уни мустақил тайёрланг ёки уйда тайёрланган маҳсулотни харид қилинг.

Ширин газли ичимликни олимлар Ғарбда семириш эпидемияси ва қандли диабетнинг сабабларидан бири деб ҳисоблайди. Бундай ичимликларда шакар жуда кўп, фойдали моддалар эса умуман йўқ. Газли ичимликларни доим ичсангиз, жуда кўп ортиқча калория ва шакар истеъмол қиласиз ва бу соғлиғингиз ҳолатида акс этиши мумкин.

Гўшт қайта ишланган маҳсулотлар — дудланган гўшт, колбаса, сосиска ва бошқаларда натрий жуда кўп. Унинг ортиқчаси организм учун зарарли. Шунинг учун нонуштада колбасали бутерброддан воз кечган маъқул. Бундан ташқари, тадқиқотлар гўштли маҳсулотлар ошқозон саратони пайдо бўлиши хавфини оширишини кўрсатди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Жигарни «эзувчи» кундалик 9 та зарарли одат, уни тозаловчи 11 маҳсулот​ 25 июл, 11:22
  • Олимлар ҳаракатсиз ва харажатсиз озишнинг янги усулини тавсия қилишмоқда 09 июл, 17:38
  • Узумнинг фойдаси ва калорияси ҳақида 8 ҳақиқат… 30 июн, 00:10
  • Организмни тозалашга ёрдам берувчи маҳсулотлар 27 май, 11:58
  • Олимлар: буғдой дони ўлим хавфи бўлган касалликларни даволовчи хусусиятига эга 26 фев, 21:48
  • Xолестеринни тушурувчи 6 маҳсулот 14 сен, 16:09
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой интернетда цензурани кучайтирмоқда 14 окт, 18:03 66
  • Сумка ташлашда нималарга эътибор қаратиш керак? 14 окт, 17:38 127
  • Тўхташ мумкин бўлмаган жойларда қолдирилган автомобиллар мажбурий эвакуация қилинади 14 окт, 17:13 145
  • Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев 235 нафар ходими билан пахта теримига чиқди 14 окт, 16:50 220
  • Йўқолган эркак гараж полига бетонлаб ташланган экан 14 окт, 16:30 1 068
  • Энди санъаткорлардан бошқача тартибда солиқ ундириш режалаштирилмоқда 14 окт, 16:10 416
  • Кроват танлашда нималарга эътибор қаратиш зарур? 14 окт, 15:45 265
  • Тимур Кападзе: "Абрамов келгач ҳужумкор ўйнай бошладик" (матбуот анжумани) 14 окт, 15:20 376
  • Вадим Абрамов Бразилия, Сингапур ва "зонтик" ҳақида 14 окт, 14:55 692
  • Хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга келиши ва кетиши тартибида ўзгариш юз берди 14 окт, 14:34 381
  • Бўлимлар