«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2019, 20:17
ЎЗO‘Z

Меъёридан ошиқча қаҳванинг қандай зарари бор?

22 май, 08:31 7 693 Тиббиёт
Меъёридан ошиқча қаҳванинг қандай зарари бор?
Қаҳва олма каби шундоққина дарахтдан узиб, бозорга олиб борилмайди, албатта. Севимли ичимлигингиз қўлингизга етиб келгунга қадар бир қанча жараёнлардан ўтади.

Қаҳва худди шу номдаги кўп йиллик дарахтнинг мевасидан олинади. Бу дарахт Африка, Осиё, Америка ва Австралия қитъаларининг тропик иқлимли мамлакатларида ўсади. Қаҳва дарахтининг турлари ўттиздан ортиқ бўлса-да, саноат миқёсида асосан хили етиштирилади – арабика ва робуста қаҳвалари. Дунёда етиштириладиган қаҳваларнинг тахминан 98 фоизи ана шу икки турга мансуб. Бундан 70 фоизини арабика, 30 фоизини эса робуста ташкил этади. Мазкур рақамларнинг ўзиёқ қаҳванинг қайси тури устунликка эгалигини кўрсатиб турибди – арабика робустага нисбатан хушбўйроқдир.

Қаҳва дарахтининг пишган меваси ташқи кўринишидан олчага ўхшаб кетади. Мева қобиғининг тагида юмшоқ эти бўлиб, унинг ичида эса ярим шар шаклида бир жуфт уруғ жойлашган бўлади. Ана шу уруғ мева этидан ажратиб олинади ва маълум муддат давомида уюм-уюм қилиб тўплаб қўйилади. Кейин уруғлар сувда ювилиб, этидан тозаланади ва қуритилади. Уруғларни этидан тозалаш учун махсус машиналар ёрдамида ҳам ишлов бералади.

Қаҳванинг кимёвий таркиби шундан далолат берадики, у нафақат хуштаъм маҳсулот, балки қанд, оқсил, ёғ моддалари борлиги учун юқори озуқавий қийматга эга ҳамдир. Қаҳва таркибидаги кофеин одамнинг марказий асаб тизими фаолиятини яхшилаб, тетиклаштирувчи восита вазифасини ўтайди.

Билсангиз керак, қаҳва уч хил ассортиментда ишлаб чиқарилади: донадор хом қаҳва, қовурилган (донадор, майдаланган, сачратқи қўшилган) ва эрувчан қаҳва.

Қаҳва таркибидаги кофеин моддаси танага қувват бахш этиш хусусиятига эга. Кофеиннинг инсон организмига таъсири эса ҳамон олимлар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Эрта тонгда ичилган бир финжон аччиққина қаҳва уйқунгизни қочириб, диққатингизни жамлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, у меҳнат қобилиятини ошириш, хотирани яхшилаш ва кайфиятни кўтариш хусусиятига ҳам эга. Ана шу жиҳатлари туфайли Европа мамлакатларида қаҳва дастлаб дармондори сифатида тарғиб қилинган.

Бироқ асалнинг ҳам ози ширин, деганларидек, қаҳвахўрликда ҳам меъёрни ёддан чиқармаган маъқул. Сабаби, ҳаддан ортиқ истеъмол қилинганда бу ичимлик дори эмас, заҳарга айланади. Меъёрида истеъмол қилинган қаҳва мия тўқималари ҳамда нафас аъзоларини фаоллаштиради, спиртли ичимликлар таъсирини сусайтиради. Меъёр бузилганида эса у одам саломатлиги учун жиддий хавф туғдиради. Хусусан, қаҳва таркибидаги алкалоид моддалар – кофеин, теобромин, теофиллин кабилар истеъмоли кунига 1000 мг.дан ошиб кетса, организмда уларга нисбатан доимий эҳтиёж шаклланиши мумкин. Қаҳва истеъмол қилиш юқори артериал қон босимида, юрак ишемик хасталикларида тавсия этилмайди. Қаҳва кучли диуретик, яъни пешоб ҳайдовчи восита ҳисобланади. Шу боис ҳам буйрак ҳамда сийдик пуфаги касалликлари билан оғриган беморлар уни истеъмол қилишдан тийилганлари маъқул.

Ушбу ичимлик организмда кальций, натрий, магний каби микроэлементларнинг ўзлаштирилишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, ҳомиладор аёлларга ҳам қаҳва ичиш тавсия қилинмайди.

Манба: hilol.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрта ўлимнинг икки асосий сабаби аниқланди 10 май, 11:01
  • Эрийдиган қаҳва: фойдами ёки зарар? 10 апр, 18:37
  • Зика вируси қайси давлатларда тарқалмоқда? 10 апр, 09:25
  • Олимлар: касалликларнинг 40 фоизи асабдан 10 фев, 21:40
  • Бахт гормонини улашувчи мева 16 сен, 13:20
  • 2035 йилга келиб тиббиёт IT бозори 1,5-2 трлн долларни ташкил этади 18 июн, 14:02
  • Сўнгги янгиликлар
  • Айшвария Рай ҳақида тўлиқ маълумотга эгаман деб ўйлайсизми? 19 окт, 19:43 205
  • ТИВ Мадинада содир бўлган ЙТҲ бўйича баёнот билан чиқди 19 окт, 19:17 222
  • Аляскада йўловчи самолёти сув ҳавзасига қулашига сал қолди 19 окт, 18:53 163
  • Тошкентда Миллий гвардия ходимлари чўкаётган аёлни қутқариб қолишди 19 окт, 18:30 199
  • «Шаҳзодалар боғи» картинаси рекорд суммага сотилди 19 окт, 18:07 229
  • Буйрак трансплантацияси ўтказилган беморларнинг дори таъминотида хавотирга ўрин йўқ 19 окт, 17:42 160
  • Чапақайлар ҳақида сиз билмаган ТОП 10 ҳақиқат 19 окт, 17:14 635
  • Қоидабузар ҳайдовчи машинасининг жарима майдонига олиб кетилишига қаршилик кўрсатди (видео) 19 окт, 16:49 434
  • Олимлар чили гармдорисининг саратонга қарши таъсирини аниқлашди 19 окт, 16:30 319
  • “Иегова шоҳидлари” аъзолари бачабозликда гумонланмоқда 19 окт, 16:06 753
  • Бўлимлар