«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:44
ЎЗO‘Z

Истарали кишилар кам касал бўлиши аниқланди

06 апр, 10:39 9 445 Тиббиёт
Истарали кишилар кам касал бўлиши аниқланди
Олимлар истарали кишиларда астма, қандли диабет ва гипертония касалликлари билан оғриш ҳоллари кам учрашини аниқлади, деб ёзади «Соф.уз» сайти. Жисмоний кўркамлик даражаси юқори бўлган аёллар ва эркакларда саломатлик билан боғлиқ муаммолар шунчалик кам бўлади.

Улар ҳаётлари давомида ўзларини анча соғлом ҳис қилиб, кам ишлаб, жисмоний ва руҳий касалликларга кам чалинади.

Бундай ғайриоддий натижалар АҚШнинг Цинцинатти университети олимлари ўтказган тажрибаларда қайд этилди. Унда 24 ёшдан 35 ёшгача бўлган 15 минг эркак ва аёллар қатнашди.

Уларнинг ташқи кўриниши фотосуратлар орқали бошқа иштирокчилар томонидан баҳоланди. Оғриган касалликлари ва айни пайтдаги аҳволларини эса одамлар ўзлари кўрсатди.

Аёллар ва эркаклар жуда хунук, хунук, ўртача, чиройли ва жуда чиройли каби бешта категорияга ажратилди.

Жуда чиройли деб аниқланган кишилар ўз саломатлигини анча ижобий баҳолаган ва кам касал бўлган. Уларда юқори қон босими, қандли диабет, астма, депрессия кабилар билан оғриш эҳтимоли кам бўлиб чиққан.

Тадқиқотчилар фикрича, уларнинг натижалари кўркамлик соғлом генлардан дарак бериши ҳақидаги назарияни тасдиқлайди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Кеч ухлайдиган кишилар эрта ётадиганлардан ақллироқ эканлиги аниқланди 05 апр, 12:35
  • Семизлик саратонга олиб келувчи сабаблар ичида иккинчи ўринда 03 мар, 14:14
  • Олимлар: буғдой дони ўлим хавфи бўлган касалликларни даволовчи хусусиятига эга 26 фев, 21:48
  • Саратонга қарши курашишнинг энг оддий усули аниқланди 12 фев, 17:07
  • Саломатликка зарар етказмаслик учун ҳафтада неча соат ишлаш керак? 03 фев, 17:15
  • Ўзингизни текшириб кўринг: Сизда юрак хуружи хавфи борми? 14 май, 11:35
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кутиб олинг янги инновацион технология: ойнасиз самолётлар (видео) 16 ноя, 07:30 39
  • Профессионал фотограф мукаммал Инстаграм расмларининг сирини фош этди (фото) 16 ноя, 07:00 130
  • Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси 16 ноя, 06:30 103
  • Фарзандсиз киши 9та мактаб ўқувчиларининг бир чораклик тушлик пулини тўлади 16 ноя, 06:00 200
  • Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар 16 ноя, 00:30 430
  • Қизил вино ичиб турасизми? Унда узоқ яшашингиз аниқ 16 ноя, 00:06 632
  • Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди 15 ноя, 23:42 519
  • Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда 15 ноя, 23:30 388
  • Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди 15 ноя, 23:18 125
  • Юрий Стоянов: "Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан" 15 ноя, 22:55 425
  • Бўлимлар