«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2020, 18:29
ЎЗO‘Z

Олимлар болани она сути билан боқишнинг яна бир фойдали томонини кашф қилишди

24 мар, 15:17 9 597 Тиббиёт
Олимлар болани она сути билан боқишнинг яна бир фойдали томонини кашф қилишди
Маълум бўлишича, она сути янги туғилган гўдаклар миясининг ривожланишида катта роль ўйнайди, бу эса уларнинг кейинги ҳаётига ҳам таъсир кўрсатади. Она сути билан боқилган болалар юқори IQ (ақлий салоҳияти) натижаларини кўрсатишган, бундан ташқари, уларнинг хотираси, ҳаракатлари ва бирор нарсани ўрганиши яхшироқ ривожланган бўлади. Америкалик олимларнинг тадқиқот натижалари The Journal of Pediatrics нашрида чоп этилган, деб ёзади Соф.уз сайти.

АҚШлик тадқиқотчилар жамоаси камида 28 кун давомида она сути билан боқилган 180 нафар боладан иборат гуруҳни тўплашди. Олимлар 7 ёшдаги болаларни ўрганиб чиқиб, уларнинг мия ҳажми, шунингдек ўқиш, математик билим, нутқ, хотира каби ақлий салоҳияти бўйича тест натижалари турли хил аралашмалар билан боқилган тенгдошларига нисбатан кўп жиҳатдан устун эканлигини аниқлашди.

Олимлар бир овоздан болани туғилиши биланоқ она сути билан боқишни тавсия қилишмоқда. Улар боланинг ривожланишига кўплаб ташқи омилларнинг таъсир кўрсатишини ҳамда она сути – улардан биригина эканлигини яхши билишади. Бироқ тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу омил жуда муҳим, шу боис жиддий сабаб бўлмаса, болани бундан маҳрум қилиш керак эмас.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Олимлар фаст-фуд таомлари ейиш хуморидан қутилиш йўлларини ўйлаб топишди 08 апр, 10:38
  • Олимлар очлик соғлиқ ва ўлим хавфига қандай таъсир кўрсатишини ўрганишди 06 апр, 10:49
  • Ойпарастлик ирсий касаллик эканлиги аниқланди 05 апр, 12:05
  • Сут маҳсулотлари ҳақиқатан ҳам ҳуснбузар тоширадими? 27 мар, 13:32
  • Олимлар: буғдой дони ўлим хавфи бўлган касалликларни даволовчи хусусиятига эга 26 фев, 21:48
  • Биологлар она сутининг сирини очишди 20 апр, 18:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев сенаторлардан тўйлар масаласига алоҳида эътибор қаратишни сўради 20 янв, 18:13 82
  • Бошқарувни йўқотган ҳайдовчи машинасида йўл четига ағдарилиб кетди 20 янв, 18:03 118
  • Даврон Файзиев: Юрген Клоппнинг “1001 кеча” эртаги 20 янв, 17:45 162
  • Ливиядаги уруш: Берлин саммитида нималарга келишилди? 20 янв, 17:17 200
  • Президентнинг парламентга мурожаати 24 январь куни бўлади 20 янв, 17:00 177
  • Остон Ўрунов "Уфа"га ўтадими? Клуб бош директори бунга жавоб берди 20 янв, 16:43 270
  • Бугун "Пахтакор" Шомуродовнинг "Ростов" клуби билан ўртоқлик ўйини ўтказади 20 янв, 16:28 347
  • Россия бош прокурори Чайка лавозимидан кетди 20 янв, 16:18 456
  • Блогер Нафосат Оллошукурова Ўзбекистонни тарк этганини маълум қилди 20 янв, 15:58 960
  • Шавкат Мирзиёев: "Халқимиз менга энг катта унвон бериб бўлган" 20 янв, 15:37 429
  • Бўлимлар