«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:33
ЎЗO‘Z

Қувват берувчи ичимликларнинг энг асосий хавфли жиҳати аниқланди

20 мар, 11:44 10 022 Тиббиёт
Қувват берувчи ичимликларнинг энг асосий хавфли жиҳати аниқланди

Шифокорлар ўтказган тадқиқот натижаларига кўра, қувват берувчи ичимликларни истеъмол қилиш гепатит касаллигини юзага келтириши мумкин. Тиббиёт соҳаси ходимлари BMJ Case Reports журналида чоп этилган мақолада, 50 ёшли эркакнинг ўткир жигар фаолияти бузилиши билан шифохонага ётқизилгани ҳақида сўз юритишган. Бунга беморнинг уч ҳафта мобайнида кунига 4-5тагача қувват берувчи ичимлик ичгани сабаб бўлган.

Маълум бўлишича, бемор қувватлантирувчи ичимликларни ичишни бошлаганидан кейин, унинг саломатлиги ёмонлашган. Иштаҳаси йўқолиб, қорин соҳасидаги оғриқдан азият чеккан. Дастлаб у гриппни юқтирганини гумон қилган, бироқ, териси сарғайиб, пешобининг туси ўзгаргач, ташвиши кучайган. У чарчоққа қарши қувват берувчи ичимликларни кўп миқдорда истеъмол қилаётган бўлган.

Лаборатория текширувлари жигар ферментларида трансаминазнинг кўп миқдорини кўрсатган. Бу эса, жигарнинг зарарланганини билдиради. Жигарнинг биопсияси жиддий сариқ касаллигини келтириб чиқарган. Таркибида никотин кислотаси кўп бўлган ичимликларни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш шундай нохуш ҳолатга олиб келган.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, қувват берувчи ичимликлар бозори кенгайиб бораётган бир вақтда, бу каби ичимликларни хуш кўрувчилар уларнинг хавфидан ҳам огоҳ бўлишлари лозим.Уларнинг таркибидаги витаминлар ва озиқ моддалар, хусусан ниацин кунлик тавсия қилинган меъёрдан бир неча маротаба ортиқдир. Шундай экан, соғлиғингизни маблағингиз ҳисобига бой берманг.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Организмни тозалашга ёрдам берувчи маҳсулотлар 27 май, 11:58
  • Шоколaд юрак касаллигининг олдини олиши аниқланди 25 май, 08:05
  • Бедаво семизликнинг асосий сабаби аниқланди 22 апр, 10:57
  • Олимлар фаст-фуд таомлари ейиш хуморидан қутилиш йўлларини ўйлаб топишди 08 апр, 10:38
  • Уйқуни яхшиловчи озиқ-овқат маҳсулотлари 21 мар, 17:02
  • Беморнинг қорнидан 59 килограммлик ўсма олиб ташланди 08 фев, 18:05
  • Сўнгги янгиликлар
  • Профессионал фотограф мукаммал Инстаграм расмларининг сирини фош этди (фото) 16 ноя, 07:00 31
  • Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси 16 ноя, 06:30 81
  • Фарзандсиз киши 9та мактаб ўқувчиларининг бир чораклик тушлик пулини тўлади 16 ноя, 06:00 148
  • Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар 16 ноя, 00:30 401
  • Қизил вино ичиб турасизми? Унда узоқ яшашингиз аниқ 16 ноя, 00:06 556
  • Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди 15 ноя, 23:42 479
  • Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда 15 ноя, 23:30 357
  • Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди 15 ноя, 23:18 122
  • Юрий Стоянов: "Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан" 15 ноя, 22:55 399
  • Туркманистон ҳукумати нима учун фуқароларига Ўзбекистонга боришини чекламоқчи? 15 ноя, 22:32 1 168
  • Бўлимлар