«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 07:46
ЎЗO‘Z

Дарахт куртаклари нималарга даво?

17 мар, 01:11 10 730 Тиббиёт
Дарахт куртаклари нималарга даво?

Айни вақтда ўлкамизда баҳор. Дарахтлар аста-секинлик билан куртак чиқариб, барг ёзишга, гуллашга тайёргарлик кўрмоқда.

Эътиборингизга дарахт ва ўсимлик куртакларининг доривор хусусиятлари ҳақида маълумот берамиз.

Қадимдан дарахт куртаклари турли касалликларни даволаш учун қўлланилган. Уларнинг ҳар бири муайян дардга даво саналган.

Настарин куртаклари

Настарин куртаклари қанд касаллиги, ошқозон ишининг яхшиланишида самарали натижа беради.

Ушбу куртаклар таркибида тери ошловчи , биофлавоноид моддалар жуда кўп. Бир неча дона настарин куртагини чайнаш ошқозон фаолиятини яхшилайди.

Қайин дарахти куртаклари

Ҳалқ табобатида қайин куртаклари фитотерапевтик восита сифатида тан олинган. Куртаклар ошқозон, бўғим ва саратон касалликларини даволовчи дамламалар таркибига доимий равишда қўшилади.

Олча куртаклари

Қалқонсимон без касалликларини даволашда яхши самара беради. Бир ҳафтада бир марта бир неча олча куртакларини чайнаш орқали касалликни осон енгиш мумкин.

Игнабаргли дарахтлар

Уларнинг куртаклари ўпка-бронх йўлари касалликларини даволашда қўлланилади. Яшил ва етилмаган конуссимон арча меваларидан болаларга мураббо тайёрлаб бериш ҳам йўтал ва сурункали йўтални кетказишда ёрдам беради.

Олма дарахти

Одатда, баҳорнинг маълум ойларида олма дарахти куртаклари кесиб ташланади. Агар фарзандингизда бош оғриғи, ваҳима, дудуқланиш кабилар кузатилаётган бўлса, кесиб ташланган шохчалардан ажойиб доривор восита тайёрлаш мумкин.

Бунинг учун, кесилган шохларнинг кичиклари куртаклари билан бирга сирли идишга солиниб, сариёғ билан бироз қайнатилади. Совигач, у малҳам дорига айланади. (Малҳам дорини тайёрлаш учун 100 грамм куртакли шоҳлар устига 200 грамм сарёғ солинади).

Юқорида санаб ўтилган касалликлар кузатилганда, малҳам дори бошнинг чакка қисмига кам-камдан суртилади.

Шунингдек гинекологик касалликларда ҳам ушбу “маз”дан фойдаланиш мумкин.

Терак

Унинг куртаклари эркакларда кузатиладиган қатор касалликларни даволашда ишлатилади. Куртакли кичик шохлардан 100 грамм олиниб, устидан спирт қўйилади. Сўнг янги ой яиққан кундан бошлаб, 14 кун қороғу жойда сақланади.

Белгиланган муддат ўтгач, ҳар куни 10-15 томчидан ичиш тавсия этилади.

Наъматак, дўлана, қора мевали четан (рябина) дарахтлари

Уларниг куртаклари қон томир фаолиятини яхшилаш ҳамда кўз нури хиралигини даволашда муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун ўсимликнинг бир неча дона куртагини ҳар куни ейиш мақсадга мувофиқ.

Қорағат дарахти

Бошқа дарахтлар билан бирга, баҳорда қорағат дарахтининг шохлари ҳам кесилади. Унинг куртаклари аллергияга қарши яхши дори воситаси бўлиб, уни истеъмол қилиш организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди.

Манба: Qalampir.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Халқ табобати усуллари борасида афсона ва ҳақиқатлар 27 май, 16:03
  • Касалликларни чой билан енгишни истайсизми? 09 май, 14:34
  • Юрак ва буйрак хасталиклари давоси – асал 07 апр, 19:25
  • Занжабилли чойнинг фойдалари 27 мар, 16:51
  • Грипп, ўпка, ангина, ошқозон, буйракка "фойдали" гуруч 01 мар, 21:12
  • Райҳоннинг шифобахш хоссалари 14 май, 21:54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кутиб олинг янги инновацион технология: ойнасиз самолётлар (видео) 16 ноя, 07:30 39
  • Профессионал фотограф мукаммал Инстаграм расмларининг сирини фош этди (фото) 16 ноя, 07:00 130
  • Билл ва Мелинда Гейтс Жамғармаси 16 ноя, 06:30 103
  • Фарзандсиз киши 9та мактаб ўқувчиларининг бир чораклик тушлик пулини тўлади 16 ноя, 06:00 200
  • Сингапур ҳақида қизиқарли маълумотлар 16 ноя, 00:30 430
  • Қизил вино ичиб турасизми? Унда узоқ яшашингиз аниқ 16 ноя, 00:06 632
  • Павел Бугало Суюновнинг ҳаракатлари ва ўтказилган голлар бўйича изоҳ берди 15 ноя, 23:42 519
  • Ўзбекистонда камида 20та йирик давлат корхонаси хусусийлаштирилиши кутилмоқда 15 ноя, 23:30 388
  • Президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши тузилди 15 ноя, 23:18 125
  • Юрий Стоянов: "Мен барчадан Ўзбекистонни севишни талаб қиламан" 15 ноя, 22:55 425
  • Бўлимлар