«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 19:19
ЎЗO‘Z

Олимлар: буғдой дони ўлим хавфи бўлган касалликларни даволовчи хусусиятига эга

26 фев, 21:48 17 932 Тиббиёт
Олимлар: буғдой дони ўлим хавфи бўлган касалликларни даволовчи хусусиятига эга
Олимлар кун давомида маълум миқдорда буғдой дони ёки буғдой нони - кепак нонини истеъмол қилиш инсондаги ўлим хавфи бўлган касалликларни даволаши мумкинлигини аниқлашди, деб ёзмоқда Соф.уз сайти.

Бутун буғдой дони, шунингдек, буғдой, жўхори, жавдар каби бошқа дон маҳсулотларини кунига 90 грамм миқдорида истеъмол қилиб туриш, юрак-қон томир касалликлари ва юрак ишимияси(19 фоизга), инсульт(14 фоизга), саратон касаллиги (15 фоизга), қандли диабет (26 фоизга) ва нафас олиш касалликларининг (22 фоизга ) ўлим билан боғлиқ бўлган хавфини камайтиришда ва даволашда ёрдам беради.

Бунинг учун юқоридаги касаллик билан оғриган беморлар кун давомида икки порциядан дон маҳсулотларини истеъмол қилиб туриши лозим.

Бунда 32 грамм буғдой доналари 60 грамм миқдорида буғдой уни ёки кепакли нон миқдорига тенг бўлади. Кунига 7,5 порция (225 грамм) мунтазам равишда истеъмол қилиб туриш эса ушбу касалликларга чалиниш хавфини камайтиради. Юқорида кўрсатилган миқдордан ортиқ дон маҳсулотларини истеъмол қилиш янада ижобий таъсир кўрсатиш мумкинлигини олимлар истисно этмайди. Доннинг касаллик ва ўлим хавфини камайтирувчи фойдали маҳсулот эканлигини олимлар ўз тадқиқотлари давомида 45 та таҳлилий-анализ ўтказиш орқали аниқлашган.

Шифокорлар юрак ишимиясини келтириб чиқарувчи етти минг ҳолатни ўрганиб чиқиб, икки мингга яқини –инсульт, 26 мингга яқини — юрак-қон томир касаликлари, 34 минг-саратон касалликлари билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкинлигига амин бўлишган.

Тадқиқотларга кўра ушбу касалликларга чалинган ҳар 700 мингга яқин инсоннинг юз мингга яқини ҳаётдан кўз юмади.

Шундай қилиб нонуштада олимлар томонидан буғдой донини бутун ҳолида ёки нон шаклида истеъмол қилиш тавсия этилади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Шоколaд юрак касаллигининг олдини олиши аниқланди 25 май, 08:05
  • Истарали кишилар кам касал бўлиши аниқланди 06 апр, 10:39
  • Ҳақиқатан ҳам ёғлар зарарлими? Ёлғонларни фош қиламиз 27 мар, 13:04
  • Дарахт куртаклари нималарга даво? 17 мар, 01:11
  • Семизлик саратонга олиб келувчи сабаблар ичида иккинчи ўринда 03 мар, 14:14
  • Саратонга қарши курашишнинг энг оддий усули аниқланди 12 фев, 17:07
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нима учун яшил банан сариғидан яхшироқ? 15 окт, 19:06 5
  • Тарғибот ўз самарасини берди 15 окт, 18:53 114
  • Энди давлат нон нархига умуман аралашмайдими? 15 окт, 18:43 142
  • Ўзбекистон терма жамоаси Сингапурни сафарда мағлубиятга учратди 15 окт, 18:42 225
  • Ўзга сайёраликлар борлигига ёхуд Жуманазар акага ишониш учун 10 сабаб 15 окт, 18:18 404
  • 5 сонияда нокаут бўлган UFC жангчиси реванш истагида 15 окт, 17:53 209
  • Алимент тўлашдан бўйин товлашнинг оқибати 15 окт, 17:49 179
  • Хабиб Нурмагомедовнинг менежери қўлга олинди 15 окт, 17:28 542
  • Пулларингиз қаёққа ғойиб бўляпти? 15 окт, 16:56 363
  • 16 октябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутиляпти? 15 окт, 16:35 296
  • Бўлимлар