Beeline, Beeline Uzbekistan мобил иловасида ишлайдиган Beepul тўлов хизмати ҳақида эслатиб ўтади. Бу банк картаси (UZCARD Online) ёрдамида ҳам абонент сўрови бўйича, ҳам автоматик равишда комиссиясиз телефон балансини тўлдириш имкони.
Қўшимча чиқимларсиз роумингда бўлганда ҳам балансни тўлдириш мумкин, шунингдек бир нечта пластик карталарни рўйҳатдан ўтказиш ва тўлов натижалари ҳақида SMS хабар ҳам олиш мумкин. Иловада ишлаш чоғида аввалдан тўлов тизимидаги Beeline абонентлари балансидан маблағ ечилмайди.
Beepul тўлов тизимидан фойдаланиш учун Beeline Uzbekistan мобил иловасини юклаб олиш лозим.