«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:17
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда водород пероксиди ишлаб чиқарувчи завод қурилади

11 янв, 12:47 3 927 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда водород пероксиди ишлаб чиқарувчи завод қурилади Энергетика вазирлиги ва Uzbekistan Hydrogen Peroxide МЧЖ ҚК томонидан Ўзбекистонда водород пероксиди ишлаб чиқариш бўйича заводни қуриш бўйича янги лойиҳага старт берилди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, Uzbekistan Hydrogen Peroxide газга чуқур ишлов бериш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида махсус ташкил қилинган ишлаб чиқариш компаниясидир.
Замонавий завод йилига 50 минг тонна юқори сифатли, ҳам ички, ҳам ташқи бозорларда талаб катта бўлган маҳсулот ишлаб чиқаради.

Лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистонда тўлиқ водород пероксиди импортининг ўрнини босишга, маҳсулотнинг бир қисмини МДҲ мамлакатларига ва узоқ хориж давлатларига экспорт қилишга, шунингдек қўшимча иш ўринларини яратишга хизмат қилади.

Ушбу маҳсулотга тиббиёт, тўқимачилик, целлюлоза-қоғоз ва тоғ-кон саноатларида, оқова сувлари аэрацияси корхоналарида, озиқ-овқат маҳсулотларига қайта ишлов бериш, чиқиндиларга ишлов бериш соҳаларида талаб катта, айни пайтда у техник ва экологик хавфсизликнинг барча талабларига жавоб беради.

Лойиҳага сарфланадиган инвестицияларнинг умумий ҳажми 40 млн. АҚШ долларини ташкил этади ва у икки босқичда амалга оширилади:

биринчи босқич – водород пероксиди (Н2О2) ишлаб чиқариш заводини қуриш;
иккинчи босқич - перкарбонат натрий (Na2CO3•1,5H2O2) ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш.

Лойиҳа Навоий ЭИЗда амалга оширилади ва 2021 йилнинг баҳорида заводнинг ишга туширилиши режалаштирилган, дейилган вазирлик маълумотида.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 76
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар