«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 12:04
ЎЗO‘Z

Интеллектни ўлчаш мумкинми?

09 янв, 16:15 3 794 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Интеллектни ўлчаш мумкинми? Интеллектни ўлчаса бўлар экан! Албатта, бу ўринда турли IQ-тестлар ва шу сингари билвосита усуллар эмас, балки тўғридан тўғри физиологик ўлчашлар орқали интеллектни баҳолаш назарда тутилмоқда. Elseiver тасарруфидаги Trends in Neuroscience and Education журналида Дейтройтдаги Уэйн университети олими Ана Догерти бошчилигидаги илмий гуруҳнинг шу масалага бағишланган мақоласи эълон қилинди.

Таъкидланишича, инсон интеллектини ўлчаш учун, бош миянинг думли ядроси ва парагиппокампал қобиғининг ҳажмини таҳлил қилиш керак бўлади. Бу икки соҳанинг ташқи ўлчамлари фаол интеллект даражаси билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлар экан.

Ҳозирдаги энг оммалашган когинитив назарияга кўра, интеллектнинг фаоллиги ёки fluid intelligence мантиқий фикрлаш қобилиятимиз, янги билимларни ўзлаштириш қобилияти, ноодатий муаммоларга ечим излаш ва ёндошиш кўникмалари кабиларни қамраб олади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, айнан шу назариянинг ўзига биноан, интеллектнинг яна бир тури – кристалланган интеллект ҳам мавжуд бўлиб, бу эса биз аллақачон эгаллаган билим ва кўникмаларимизни ўз ичига олади. Уни мияга муҳрланган малака ҳам дейиш мумкин.

Жараёнда олимлар руҳан соғлом бўлган 424 нафар кўнгилли ёшлар иштирокида кузатув олиб борган. Унда 16 ҳафта мобайнида иштирокчиларнинг индивидуал когинитив фарқлари таққосланган ва таҳлил қилинган; уларга тасодифий ташқи таъсирлар орқали миянинг думли ядро ва пўстлоқ соҳаларида қандай ўзгаришлар юзага келиши кузатилган. Натижалар қизиқ хулосаларни тақдим этган. Унга кўра, IQ’си нисбатан баланд бўлган шахсларда миянинг когинитив назорат, ишчи хотира ҳамда реляцион жараёнларга жавобгар бўлган қисмлари ҳажман катталашган.

Демак, миядаги бу соҳалар йирикроқ бўлган одамларнинг интеллектини ҳам юқорироқ баҳолаш мумкин ва аксинча интеллекти юқорилиги билан ажралиб турган одамларни текширилса, миясидаги шу жойлар йирикроқ бўлади дейилмоқда мулоҳазаларда. Олимларнинг ўзи бу сингари ўлчашлар, яъни думли ядро ва парагиппокампал қобиқнинг ҳажми киши интеллекти ҳақида 50 фоизгача аниқ маълумот бера олади деб таъкидлаган. Албатта, бу йўналишда ҳали яна чуқурроқ илмий текширишлар керак бўлади.

Музаффар Қосимов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 81
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 63
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 93
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 166
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 31
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 118
  • Бўлимлар