«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:48
ЎЗO‘Z

«Режаларимиздан бири - пластик карталардан воз кечиш» — Декабрь охирида HUMOPay ишга туширилиши кутилмоқда

03 дек, 19:20 4 628 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Режаларимиздан бири - пластик карталардан воз кечиш» — Декабрь охирида HUMOPay ишга туширилиши кутилмоқда Бугун, 3 декабрь куни, Ground Zero марказида HUMO ва Mastercard тўлов тизимлари ҳамкорлигида амалга оширилган қулай тўлов шакли ҳақида матбуот анжумани ташкил этилди. Тадбирда Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳратбек Қурбонов HUMO тўлов тизимига оид янгиликлар, қилинган ишлар юзасидан маълумот тақдим этди.

«HUMO тўлов тизими жорий йилнинг май ойида ишга туширилди. 7 ой ичида нималарга эришдик?

Банклар билан ҳамкорликда бутун республика бўйлаб 170 мингдан ортиқ терминалларни ишга туширдик. 2,2 миллиондан ортиқ HUMO контактсиз карталари орқали тўловларни осонгина амалга ошириш мумкин. Мингдан ортиқ банкоматлар ишлаяпти. Уларнинг сони яна оширилади. Етти ой мобайнида тизимда 2,5 трлн сўм пул маблағи айланмаси амалга оширилди. HUMO банкоматлари орқали Visa, Mastercard халқаро карталаридан нақд пул олиш имконияти яратилди.

Келажакдаги режаларимиздан бири - пластик карталардан воз кечишдир. Декабрь ойи охирида HUMOPay тизимини ишга туширишни режалаштирганмиз. Қўлингиздаги телефон орқали тўловларни онлайн амалга оширингиз мумкин бўлади. Кейинги режаларимиздан бири пластик карта ўрнига махсус стикерларни нақдсиз тўлов воситасига айлантиришдир. Сиз бу стикерни доим ёнингизда олиб юрадиган буюмларга, масалан, телефон, қўл соати, ҳамёнга ёпиштиришингиз мумкин бўлади. Пластик картани йўқотиб қўйиш хавотири бўлмайди».

Қурбоновнинг қўшимча қилишича, болалар учун пластик карта орқали тўлов амалга ошириш бир қанча ноқулайлик олиб келади: йўқотиб қўйиш, бехосдан синиб қолиш ҳолатлари бўлиши мумкин. Шуни ҳисобга олиб, пластик карта ўрнига махсус ақлли соат, билагузуклардан тўлов воситаси сифатида фойдаланишни яқин орада ишга тушириш кўзда тутилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 416
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 78
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 76
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 88
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар