«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 15:42
ЎЗO‘Z

Кўзи ожиз ихтирочи кўзи ожизлар учун Google харитадан фойдаланадиган ақлли ҳасса ихтиро қилди

18 ноя, 06:33 6 090 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кўзи ожиз ихтирочи кўзи ожизлар учун Google харитадан фойдаланадиган ақлли ҳасса ихтиро қилди Ушбу электрон ҳасса кўр одамларнинг бемалол ўзлари юра олишига йўл очиб бермоқда, дея хабар бермоқда Moon Child.

«WeWalk» номли ақлли ҳасса одамларни осилган нарсалар ва тўсиқлардан ҳимоя қилиш воситаси сифатида ультрасоник сенсорлардан фойдаланади, яъни ушбу қурилма тебраниш орқали яқин атрофдаги тўсиқлар ҳақида ўз хўжайинини огоҳлантиради.

Унга махсус камера ўрнатилган бўлиб, камерани осон бошқариш учун смартфоннинг Bluetooth тизими билан боғлаш мумкин. У Voice Assistant ва Google Maps дастурий таъминоти билан бирлаштирилганлиги сабабли, яқин атрофдаги дўконлар ва инфратузилма тафсилотларини фойдаланувчига етказиш учун динамиклардан фойдаланиши мумкин.

«WeWalk» бош директори ва мутахасиси Курсат Жейланнинг айтишича, у замонавий технологияларни кўзи ожизлар учун восита сифатида ишлатиш истагидан келиб чиққан ҳолда ҳассани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшган.

«Кўзи ожиз одам сифатида, мен метро станциясида бўлганимда, қайси йўлдан чиқишимни билмайман... қайси автобус яқинлашаётганини ҳам билмайман... ёки атрофимдаги дўконлардан бехабар бўламан. Бундай маълумотни эса ''WeWalk'' орқали олиш мумкин.»

Ҳозирда «WeWalk» 500 долларга сотилмоқда. Замонавий технологиялар ҳозирда бир-бирига рақобатни кучайтирар экан, ишлаб чиқарувчилар навигация қобилиятларини янада яхшилаш учун уни ҳайдовчилар ва транспорт хизматлари билан бирлаштиришга умид қилишмоқда.
кўзи ожиз, ақлли ҳасса, электрон ҳасса




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 49
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 481
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 0
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 64
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 216
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Бўлимлар