«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 11 2019, 20:09
ЎЗO‘Z

Ўзбекистондан «яккашох» чиқадими?

13 ноя, 22:43 2 896 Технология
Ўзбекистондан «яккашох» чиқадими?
Фото: «vc.ru»
2019 йилнинг 11 ноябрь куни IT-Parkда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) делегацияси билан технопаркларни ривожлантириш дастури доирасида IT-Parkни ривожлантириш учун грант ажратиш масаласи бўйича учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда IT-Park бош директори Фарҳод Ибрагимов, Корея кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазирлиги, Корея технопаркларни рағбатлантириш уюшмаси (KTPA), Корея Кёнбук технопарки, Корея фан ва технология сиёсати институти (STEPI) ва IT-Park вакиллари иштирок этишди.

Ташрифнинг асосий мақсади инфратузилмани такомиллаштириш, IT-дастурлар, шунингдек моддий-техника базасини яхшилаш учун Ахборот технологиялари ва дастурий маҳсулотлар технологик парки — IT-Parkни ривожлантириш учун грант ажратиш орқали Ўзбекистон IT-соҳасини қўллаб-қувватлаш масаласи бўлди.

Шунингдек, IT-Park резиденти бўлишнинг афзалликлари, IT-академия, инкубация ва тезлаштириш дастурлари, халқаро лойиҳалар ва танловлар, IT-Park Венчур фонди мавзулари юзасидан ҳам муҳокамалар бўлди.

Меҳмонлар Ўзбекистоннинг АКТ соҳасидаги салоҳиятига алоҳида эътибор ва ижобий томонга бўлган муҳим ўзгаришларни қайд этиб ўтдилар.

«Ушбу қадамлар келгусида ёшларнинг АКТ соҳасида етук билимга эга бўлишлари замирида ўз самарасини кўрсатиши керак. Бу эса Ўзбекистонда Марказий Осиёда биринчи «яккашох»* бўлиш имкониятига эга бўладиган йирик стартап компанияларнинг пайдо бўлиши учун асос бўлади», дейилади хабарда.

* АКТ соҳасида «яккашох» дейилганда бир миллиард доллар фойда келтирган компания назарда тутилади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда туристик стартап ёки бизнес-ғоя учун 100 миллион сўмгача грант берилади 14 авг, 17:02
  • Жанубий Корея президенти апрелда Ўзбекистонга келади 23 мар, 23:53
  • Ким Чен Ин Шимол ва Жанубни бирлаштиришнинг янги тарихини бошламоқчи 06 мар, 10:40
  • Ўзбекистон ва Корея Республикаси телерадио соҳасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқчи 15 фев, 17:38
  • Ўзбекистон ва Корея ЭОДТ соҳасида ҳамкорлик қилади 18 июл, 17:20
  • Сўнгги янгиликлар
  • Душманга ҳам раво кўрмаймиз бундай жойларда жазо муддатини ўташни - Артикова 11 дек, 19:43 137
  • Тадқиқот: ёши катта тадбиркор – муваффақиятли компания дегани 11 дек, 19:18 113
  • "Эл-класико" яна қолдирилиши мумкин 11 дек, 18:54 267
  • Хитойлик мигрант АҚШга кир ювиш машинаси ичида киришга уринди 11 дек, 18:32 227
  • «Бунёдкор» футболчиси Озарбайжон клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолади 11 дек, 18:11 285
  • Чехиядаги отишма: Острава касалхонасида беш киши ўлдирилди 11 дек, 17:47 311
  • Қорақалпоғистонда саксовул ўғрилари экология ва ИИБ ходимларига ҳужум қилди 11 дек, 17:25 562
  • Президент Фармони асосида 575 нафар шахс афв этилди 11 дек, 17:02 399
  • Минскда Ўзбекистон фуқаросининг пулини ўмарган 21 ёшли қиз қўлга олинди 11 дек, 16:42 512
  • Вазирлар Маҳкамасининг ваколатлари аниқ белгиланди 11 дек, 16:19 280
  • Бўлимлар