«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 21:57
ЎЗO‘Z

АОКА раҳбарлари фейк аккаунтлар ва тролларга қарши кураш бўйича БАА тажрибаси билан танишди

16 окт, 09:54 2 854 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АОКА раҳбарлари фейк аккаунтлар ва тролларга қарши кураш бўйича БАА тажрибаси билан танишди Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги делегацияси БААга ташрифининг иккинчи кунида ҳам амирликнинг қатор мулозимлари билан учрашувлар ўтказди. Бу ҳақда агентлик директори Комил Алламжонов ва унинг ўринбосари Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилишди.

Қайд этилишича, делегация 15 октябрь куни БАА Ҳукумат ва келажак ишлари вазири Муҳаммад Ал-Гергави билан учрашган.

«БАА вазири билан учрашувимиз интернет ва ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлик масаласи бутун дунёнинг умумий муаммосига айланганини яна бир бор тасдиқлади. Ёлғон хабарлар, ижтимоий тармоқлардаги фейк аккаунтлар, троллар — барча мамлакатлар учун чинакам хатарга айланган ва унга қарши кескин курашлар кечмоқда.

Биз бу борада ривожланган араб мамлакатининг ахборот соҳасидаги тажрибаси, улар қўллаётган услублар билан танишдик. Мамлакат имижини шакллантириш ва PR соҳасига оид халқаро илғор тажрибалар билан ўртоқлашдик», – деб маълум қилди Алламжонов.

АОКА раҳбарлари сешанба куни Дубай амирлиги ҳукумати Медиа офисининг Бош директори Мона Ал Марри билан кўришган.

«Учрашувда PR соҳасидаги Дубай тажрибаси, икки мамлакат журналистлари ва пиар менежерлари учун ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилдик», – деб ёзади Мирзиёева.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 451
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 78
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 76
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 92
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 1
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 0
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 1
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 5
  • Саад Ал-Шеҳри: "Ушбу мусобақадаги таркибимиз, икки йил аввал чемпионликни қўлга киритган таркибимиздан кучлироқ" 25 апр, 19:12 48
  • Буркина-Фасо армияси 223 нафар тинч аҳоли вакилларини қириб ташлагани айтилмоқда 25 апр, 18:48 61
  • Дэвид Кэмероннинг Марказий Осиё давлатларига сафари: Ғарб нимадан хавотирда? 25 апр, 18:18 86
  • Хави: "Қароримни ўзгартирдим, чунки..." 25 апр, 18:00 44
  • Россия қуролли кучлари Черкаск ва Днипропетровск вилоятларига зарба берди 25 апр, 17:36 78
  • Полша Киевга ҳарбий хизматга мажбур бўлган эркакларни қайтаришда ёрдам бермоқчи 25 апр, 17:13 50
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 113
  • Қирғизистонда электромобиллар яшил давлат рақамида ҳаракатланади 25 апр, 15:45 34
  • Бўлимлар