«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:44
ЎЗO‘Z

ICTWEEK ҳафталиги доирасида мукофот жамғармаси қарийб 200 минг долларлик танлов ўтказилади

24 сен, 20:08 3 029 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ICTWEEK ҳафталиги доирасида мукофот жамғармаси қарийб 200 минг долларлик танлов ўтказилади Бугун, 24 сентябрь куни, «ICTWEEK Uzbekistan – 2019» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига старт берилди. 24-27 сентябрь кунлари Тошкент ва Фарғона шаҳарларида ўтказиладиган ушбу тадбирда халқаро АКТ компаниялари иштироки, кўргазмалар ташкиллаштириш кутиляпти. Шунингдек, турли йўналишларда танловлар ҳам ўтказилади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири биринчи ўринбосари Олимжон Умаров бу ҳақида батафсил ахборот берди.

«ICTWEEK ҳафталиги доирасида бир қатор тадбирлар ўтказилади. Жумладан, DIGITAL UZBEKISTAN форуми, «Инновацион технологиялар ва ШҲТнинг инновацион ривожланиши» форуми, «Softline Cybersecurity Day» конференцияси, ACER матбуот анжумани ҳамда бошқалар. Улар орасидан «Mgov Award» конференцияси – энг яхши мобил иловаларни яратиш танловини алоҳида айтиб ўтиш керак. Ўзбекистонда биринчи марта БАА ҳамкорлигида давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш бўйича дастурчилар ўртасида беллашув ўтказилади.

Танловнинг мақсади – ёшларнинг IT соҳасидаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашдир. Ғолибларни фақат тақдирлаш билан кифояланмаймиз, балки уларнинг ишланмаларини давлат ташкилотларига реализация қилиш чоралари ҳам кўрилади. Мобил иловалар соғлиқни сақлаш, таълим, туризм, тадбиркорлик, транспорт ва логистика йўналишларини қамраб олади. Мусобақага 26 сентябрь куни «Ўзэкспомарказ» МКМда расмий старт берилади», - деди Олимжон Умаров.

Умаровнинг сўзларига кўра, танловнинг мукофот жамғармаси 170 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Биринчи ўрин 100 минг, иккинчи ўрин 50 минг, учинчи ўрин 20 минг АҚШ доллари билан мукофотланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 36
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 293
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 73
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар