«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:45
ЎЗO‘Z

iPhone 11 «тунда тасвирга тушириш» тиниқлиги бўйича смартфонлар орасида етакчи (фото)

20 сен, 06:00 4 822 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
iPhone 11 «тунда тасвирга тушириш» тиниқлиги бўйича смартфонлар орасида етакчи (фото) 10 сентябрда Apple iPhone 11, 11 Pro ва 11 Pro Max тадқимотларини ўтказди. Ушбу сериянинг асосий ўзига хослиги камералар ишлашининг янгиланганлиги бўлди. Моделлар кенг бурчакли сенсорлар, шунингдек, теле-фото объективларга эга.

TechCrunch, The Verge ва Mashable журналистлари янги моделни синовдан ўтказиб, iPhone’нинг камерасини смартфонлар орасида энг яхши деб эътироф қилди. Бу ҳақда Дарё хабар бермоқда.

Жумладан, TechCrunch муҳаррири Мэттью Панцаринонинг фикрича, iPhone 11’нинг «тунда тасвирга тушириш» функцияси жуда ажойиб, бунда кадрлар даражасининг батафсил ва ранг-баранглиги, реал ҳаётга яқинлиги ҳайратланарли.

Фото: Techcrunch
The Verge бош муҳаррири Нилай Пателнинг айтишича, «тунда тасвирга олиш режими» Pixel билан солиштирганда кадрни батафсил ва тўлиқ кўрсата олади. Pixel’даги суратлар анча драматик чиқади, лекин эътибор бериб қаралса, iPhone Pixel’да йўқолиб қоладиган нарсаларни сақлаб қолади.

Скриншот: Verge
Mashable’да ишловчи муаллиф Рэймонд Вонг эса Apple iPhone 11 Pro’га энг яхши уч камерали тизимни жорий қила олган. Унинг сўзларига кўра, бошқа смартфонлар шунга ўхшаш сенсорларга эга бўлиши мумкин, аммо «бир бутунлик»да бундай яхши ишлай олмайди. Энг зўр расмлар телефото-линзада хира ёруғлик бор ерларда олинади. Камера f/2.0 да нисбатан тезроқ апертурада ишлайди ва кўпроқ ёруғлик бера олади.

Фото: Mashable
Вонг iPhone 11 Pro’нинг рақобатчилардан устун жиҳати — дастурий ва қурилмавий таъминотнинг узвий эканлигида деб ҳисоблайди. Бу зумнинг турли сенсорлар орасида ҳам равон бўлишини таъминлайди.
iPhone 11’нинг нархи 699, Pro ва Pro Max’нинг нархлари эса мос равишда 999 ва 1099 АҚШ долларини ташкил этади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 75
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар