«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:52
ЎЗO‘Z

iPhone ХR ва XS’да бир вақтда бир неча камерадан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади

17 сен, 21:35 2 742 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
iPhone ХR ва XS’да бир вақтда бир неча камерадан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади Фото: Iguides
Бир вақтнинг ўзида бир неча камерадан видеоёзувни амалга ошириш имконияти нафақат янги iPhone 11’га, балки аввалги авлоднинг яна бошқа моделларига ҳам татбиқ қилинади. Бу функция iPhone ХR ва XS, шунингдек баъзи чекловлар билан 2018 йилда ишлаб чиқарилган iPad Pro’га ҳам жорий этилади. Ушбу жиҳатга 9то5Mac сайти эътибор қаратди, деб ёзмоқда Дарё нашри.

iOS 13’да бир вақтнинг ўзида бир неча камерадан тасвирга тушириш имконияти ҳақида маълумот ва анонслар API’га июндаёқ жойлаштирилганди. WWDC вақтида Apple ходимлари ушбу афзалликни ишлатиш учун жиддий қурилмавий ўзгаришлар талаб этилишини қайд этган ва улар iPhone XS, ХR ҳамда iPad Pro’нинг янги моделларига киритилди.

Аммо 2018 йилда ишлаб чиқарилган қурилмалар мултикамерали ёзувни маълум чекловлар билан амалга оширади — iPhone XS ва ХR бир вақтнинг ўзида муайян камералар комбинациясида ишлаши мумкин. XS эса бир вақтнинг ўзида асосий орқа ва олди камералар ёки телефото-объектив ҳамда фронтал камерадан тасвирга тушира олади. Уларда бир вақтнинг ўзида учта камерадан ёзувни амалга оширишнинг имкони йўқ.

Ишлаб чиқарувчилар ушбу имкониятларнинг қурилма ишига таъсирини махсус «hardwareСost» ва «systemPressureCost» функциялари орқали баҳолаб бориши мумкин. Муаммолардан узоқроқ бўлиш мақсадида Apple фойдаланувчиларга кадрлар частотасини камайтириш ёки видео ўлчамларини пасайтиришни тавсия қилган.

Ушбу функциянинг 2019 йилдаги iPhone’ларда қандай ишлаши номаълумлигича қолмоқда. Тақдимот вақтида Apple iPhone 11 Pro’да Filmic Pro иловаси орқали бир вақтда тўртта кемарадан (учта орқа ва битта фронтал) тасвирга туширишни намойиш қилганди.

9то5Маc нашрининг қайд этишича, ушбу функцияни юклаб олиш имконияти API’да июнь ойида пайдо бўлгани ҳисобга олинса, кўплаб ишлаб чиқарувчилар кўп камерали тасвирга тушириш бўйича иловаларни iOS 13 релизидан кейин фойдаланувчилар эътиборига ҳавола қилади. Тизим янги версиясининг чиқиши 19 сентябрга режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 36
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 293
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 73
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар