«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:23
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонга Туркиядан 24 та ҳарбий зирҳли машина олиб келинди (фото)

09 авг, 10:35 9 234 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонга Туркиядан 24 та ҳарбий зирҳли машина олиб келинди (фото) «Эйдер Ялчин» ҳарбий зирҳли машиналари Туркиядан Ўзбекистонга олиб келинди. Ғилдираклари 4х4 тизимда ишлайдиган 24 та зирҳли машина етказиб берилгани ҳақида Туркиянинг «Сабах» нашрига асосланиб Uznews хабар берди.

Маълумки, 2017 йилда Туркиянинг Nurol Makina компанияси ва UzAuto ўртасида имзоланган шартнома бўйича Ўзбекистон заводларида 1000 та «Эйдер Ялчин» зирҳли машиналари тайёрланиши белгилаб олинган эди. Шартномага кўра дастлабки 24 та машина Ўзбекистон ихтиёрига берилади ва кейин ишлаб чиқариш юртимиздаги заводда амалга оширилади. Шу билан бирга Ўзбекистон ушбу ҳарбий машиналарни экспорт қилиш ҳуқуқига эга.

«Эйдер Ялчин»нинг корпусининг таг қисми V-симон бўлиб, машинани ўқ ва миналардан сақлайдиган зирҳга эга. Шу билан бирга унга қўшимча зирҳ ва кумулятив снарядга қарши экран ўрнатиш мумкин.

Зирҳли машина 14 тонна оғирликка эга. Унинг двигатели 300 от кучига мўлжалланган бўлиб, текис йўлда соатига 110 километргача тезланиш олади. Ҳаракатланиш заҳираси 600 километр. Машинага экипажнинг икки аъзосидан ташқари 9 нафар десантчи жойлашиши мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 85
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 496
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар