«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 23:32
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда биринчи шатакли кема қурилди (фото)

04 авг, 07:47 1 829 Технология
Ўзбекистонда биринчи шатакли кема қурилди (фото)
Сурхондарё вилоятидаги ДХХ Чегара қўшинлари ҳузуридаги «Термиз Дарё Порти» компаниясининг кемаларни таъмирлаш устахонасида Ўзбекистон тарихида биринчи шатакчи кема қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ташкил этилганига 63 йил бўлган Термиз дарё порти бир ойда ўртача 25 минг тонна турли халқ хўжалиги юкларини ўтказиш имкониятига эга. Буюк аллома ат-Термизий номи берилган янги шатакчи кема бир йўла 800 тонна юкни ташиш қувватига эга бўлиб, ЎзАнинг қайд этишича, «портнинг хизмат кўрсатиш салоҳиятини янада оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир». Кема қарийб 11 ойда қуриб битказилган. Коррозия сувдаги кема қобиғини емирмаслиги учун махсус буёқ ишлатилган.

«Устахонамизда мамлакатимиз тарихида биринчи марта қурилган кема бизнинг имконият ва салоҳиятимизни жиддий синовдан ўтказди. Барча вазифаларни устахонамиз ишчилари тез, сифатли амалга оширди. Ўз маблағимиз ҳисобидан бажарилган бу лойиҳа келгусида мамлакатимизнинг махсус кемаларга бўлган эҳтиёжини қондириш, шунингдек дарё ва сув омборлари учун балиқчилик кемалари, туристик катерлар қуриш имкониятимиз мавжудлигини амалда кенг намоён этди», — дейди «Термиз Дарё Порти» компанияси бош муҳандиси Норқувват Шоназаров.

ЎзАнинг ёзишича, «Термиз Дарё Порти» кемаларни таъмирлаш устахонаси нафақат дарё портида мавжуд дарё транспорти, балки ҳарбий қисмнинг сузиш воситалари ва жанговар техникаларини сифатли таъмирлаб, сузиш воситаларининг ҳамиша соз ҳолатда бўлишини таъминламоқда, чегарачиларнинг жанговар тайёргарлигини қўллаб-қувватламоқда. «Янги қурилган ‘ТД-600’ русумли шатакчи кема Термиз дарё портида ҳозир фойдаланилаётган сув транспортларидан икки баравар кучлилиги билан ҳам иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди», — дейилади хабарда.

Хавфсизлик Кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, ДХХ раиси ўринбосари – Чегара қўшинлари қўмондони, генерал майор Руслан Мирзаев иштирок этган тантанали тадбир якунида Ўзбекистонда қурилган «Ат-Термизий» номли янги шатакли кема Амударёга туширилган.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой дунёдаги энг йирик руда ташувчи танкерни сувга туширди 20 сен, 16:51
  • Видео: Ҳиндистонда 1,5 тонна героин олиб кетаётган кема ушланди 31 июл, 10:38
  • 90 йил ўтиб, Бермуд учбурчагидан кема қайтиб келди 19 сен, 16:00
  • АҚШда суборбитал космик кема биринчи марта вертикал қўнишни амалга оширди (фото ва видео) 25 ноя, 19:34
  • Қора денгиз тубида ноёб қадимий кема топилди 28 май, 23:28
  • Сўнгги янгиликлар
  • Apple ўзининг шахсий фильм ва сериалларига 6 млрд доллардан ортиқ пул сарфлади 21 авг, 23:00 55
  • ДТМ тест натижалари кечикаётганига изоҳ берди 21 авг, 22:10 429
  • “Каннабис”ни парваришлаш қимматга тушди 21 авг, 21:30 293
  • Навоийда бемор бола учун пластик картага йиғилган пуллар ўғирланди 21 авг, 20:50 344
  • Шавкат Мирзиёев Нукусда қурилаётган Президент мактаби билан танишди 21 авг, 20:10 229
  • Президент дунёқарашини ўзгартирмаган сектор раҳбарларини танқид қилди 21 авг, 19:30 395
  • Чилонзорда ИИВ сохта ходими жиноят устида қўлга олинди 21 авг, 18:50 438
  • Батукаев иши бўйича қўлга олинган Қирғизистон собиқ прокурори оғир аҳволда касалхонага тушди 21 авг, 18:10 765
  • «Нақд пуллар қаердан келди?» Андижон ҳокимининг гаплари акс-садо бера бошлади... 21 авг, 17:25 1 706
  • Молия вазирлиги: “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилишдаги молиявий қонунбузарликлар аниқланди” 21 авг, 16:43 390
  • Бўлимлар