«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 20:04
ЎЗO‘Z

Uzcard ва ЮНИСТРИМ ҳамкорликда пул ўтказмасини амалга оширувчи янги хизмат турини тақдим этди

17 июл, 18:10 3 144 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Uzcard ва ЮНИСТРИМ ҳамкорликда пул ўтказмасини амалга оширувчи янги хизмат турини тақдим этди Uzcard карталари ҳамда Uzcard-UnionPay кобейджинг карталари ЮНИСТРИМ халқаро тизим орқали пул ўтказмаларини қабул қилади.

Шу кунларда ЮНИСТРИМ халқаро пул ўтказмаси тизимини Ўзбекистон Республикасида жорий этилишига доир келишувга эришилди. Унга биноан, Uzcard ва Uzcard-UnionPay кобейджинг карталарига Россия Федерацияси ҳамда МДҲ давлатларидан пул ўтказмасини амалга ошириш имконияти яратилди.

ЮНИСТРИМ тизими орқали халқаро миқёсда пул ўтказмасини амалга ошириш хизматининг қулайликлари қуйидагилар:

- Uzcard ва Uzcard-UnionPay кобейджинг карталарига бир зумда пул ўтказмасини амалга ошириш мумкин;
- Uzcard ва Uzcard-UnionPay кобейджинг карталарига комиссион тўловларсиз пул ўтказмасини амалга ошириш мумкин;
- ЮНИСТРИМ халқаро тизиминиг хизматлари банк ва савдо шаҳобчаларида онлайн-тартибда мижозлар эътиборига ҳавола этилади.

“Uzcard ва ЮНИСТРИМ ўртасида ҳамкорликка эришилгани, карта эгалари учун онлайн-тартибда пул ўтказмаларини қабул қилиш имкониятини яратди. Эндиликда, пул ўтказмасини қабул қилиш учун банкга бориш эҳтиёжи қолмади. Пул маблағини юборувчи шахс Uzcard картасининг рақамини ва эгасининг исм, шарифини билиши кифоя. Доллар, евро ва рубл пул бирликларини юбориш жараёни комиссион тўловларсиз амалга оширилади ҳамда автоматик равишда сўм пул бирлигимизга конвертация қилинади”, – деб таъкидлайди ЯУПМ Бош директора Махмудов Ахрор.

ЮНИСТРИМ халқаро пул ўтказмаси тизими 2001 йилдан бошлаб ўз фаолиятини олиб боради ва Россия Федерациясида йирик компаниялардан бири ҳисобланади. ЮНИСТРИМ тизими орқали онлайн-тартибда ҳамда мобил илова орқали пул ўтказмаларини амалга ошириш имконияти мавжуд. Бугунги кунга келиб, 300 дан ортиқ банк ҳамда чакана савдо тармоқлари ушбу тизим хизматларини мижозларга ҳавола этиб келмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 76
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 0
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 69
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 24
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 197
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 110
  • Бўлимлар