«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 17:59
ЎЗO‘Z

Google овоз ёрдамида бошқариладиган қурилмалардаги суҳбатларни тинглашини тан олди

12 июл, 09:47 2 759 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Google овоз ёрдамида бошқариладиган қурилмалардаги суҳбатларни тинглашини тан олди Google корпорациясининг ходимлари фойдаланувчилар томонидан Google Home смарт-динамикаси ёки Google Assistant дастурига берилган овозли буйруқларни мунтазам эшитиб туради. Бу ҳақда Google компанияснинг маҳсулотлар бўйича менеджери Дэвис Монсисга таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Google нутқни таниш тизимини такомиллаштиришга хизмат қиладиган дунёнинг кўплаб тилшунос-экспертлар билан иш олиб боради. «Ушбу экспертлар айрим сўровларни таҳлил қилиш орқали бизга тилларни яхширов тушунишимизга ёрдам беради», — дейди Монсис.

Дэвис Монсиснинг таъкидлашича, ходимлар айнан кимнинг гап-сўзларини тинглаётганликларини билмайди ва фойдаланувчиларнинг бирор-бир шахсий маълумотига кира олмайди.

Associated Press агентлигининг қайд этишича, Google ўзининг мобил дастури ёки смарт-динамикалари фойдаланувчилари томонидан берилган минглаб овозли буйруқлар Бельгиянинг VRT телеканали орқали тарқаб кетгач, шундай йўл тутишга мажбур бўлган. Маълум бўлишича, тарқаб кетган овозлар орасида фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ҳамда орқа фондаги суҳбатлар ҳам бўлган.

Манба: Дарё.уз




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 75
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 0
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 0
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 12
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Бўлимлар