«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:07
ЎЗO‘Z

Марказий Осиё давлатлари ягона электр энергия бозорини яратишади

07 июл, 07:47 4 046 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Марказий Осиё давлатлари ягона электр энергия бозорини яратишади Марказий Осиё давлатлари Истанбулда ўтказилган Энергетика ислоҳотлари бўйича иккинчи конференция якунида энергетика соҳаси ислоҳотлари бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда ягона электр энергияси бозорини яратишга келишиб олдилар.

Энергетика ислоҳотлари бўйича Марказий Осиё иккинчи конференцияси жорий йилнинг 4 июль куни Истанбул шаҳрида Осиё тараққиёт банки (ОТБ) ва Туркия Энергетика вазирлиги кўмагида ўтказилди. Конференцияда Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистон энергетика вазирликлари ҳамда давлат компаниялари раҳбарлари иштирок этди.

Тадбир очилиш маросимида Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазирлиги бош директори Митхат Жонсиз, Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев сўзга чиқдилар.

Ўзбекистон Энергетика вазири ўринбосари ўз сўзида электр энергияси минтақавий биржасини ташкил этишни таклиф қилди. Мазкур ташаббус конференциянинг барча иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланди.

Туркия Энергетика ва табиий ресурслар вазирлиги ушбу ташаббусни амалга оширишда Осиё тараққиёт банки билан биргаликда ёрдам беришга, ўз навбатида ОТБ ҳам ушбу масалада минтақа мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.

Тадбир доирасида минтақа давлатлари энергия тизимини интеграция қилиш, шунингдек бу борада ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди. Конференция якуни бўйича энергетика соҳаси ислоҳотлари бўйича ҳамкорлик қилиш ҳамда ягона электр энергияси бозорини яратиш хусусида қўшма декларация имзоланди.

Энергетика ислоҳотлари бўйича Марказий Осиё биринчи конференцияси Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан ОТБ кўмагида 2018 йил Тошкент шаҳрида ўтказилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 487
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар