«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 00:53
ЎЗO‘Z

Президент электротехника маҳсулотлари таннархини камайтириш вазифасини қўйди

22 мая, 16:13 3 532 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент электротехника маҳсулотлари таннархини камайтириш вазифасини қўйди Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни электротехника саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ҳаёт сифати ўсиши билан аҳоли орасида ва иқтисодиёт тармоқларида электротехника маҳсулотларига талаб тобора ошиб бормоқда. Жаҳон миқёсида бундай товарлар экспорти ҳажми 2 триллион 500 миллиард доллардан ошиб, йилига 10 фоиз ўсиш кузатилмоқда.

Бу соҳа мамлакатимиз иқтисодиётида алоҳида ўринга эга. Ички бозор, муассаса ва хонадонлар юртимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар билан таъминланган. Ўтган йили, масалан, тармоқ корхоналарида 2 мингдан ортиқ турдаги 9 триллион 600 миллиард сўмлик товарлар чиқарилган.

Шу билан бирга, соҳага кенг шароитлар яратилганига қарамай, катта миқдорда электротехника буюмлари импорт ҳам қилиняпти. Минтақа бозорида мамлакатимизнинг экспорт улуши эса етарли эмас.

Йиғилишда экспорт-импорт конъюнктурасини ўрганиш асосида электротехника саноатини ривожлантириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига 2022 йилгача ишлаб чиқариш ҳажмини икки бараварга ошириш ҳисобига импортни оптималлаштириш ва экспортни 500 миллион долларга етказиш вазифаси қўйилди.

Президентимиз бунинг учун хомашёни чуқур қайта ишлаб, қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозирда мисдан тайёрланаётган маҳсулотларнинг 50 фоизидан кўпроғи оддий симдан иборат. Шуни чуқур қайта ишлаб, мис трубкалар, интернет ва алоқа кабеллари тайёрланса, жаҳон бозорида қимматроқ сотилади. Маиший техникалар, қурилиш, саноат ва медицина учун зарур асбоб-ускуналар ҳамда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш борасида ҳам салоҳият етарли экани қайд этилди.

Маҳсулотлар экспортида транспорт харажатларини камайтириш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар кўламини кенгайтириш, уларнинг таннархини камайтириш масаласи муҳокама қилинди.

Ишлаб чиқаришда қўлланилаётган кўпгина эҳтиёт қисмлар импорт қилинаётгани, бу таннархнинг қимматлашига олиб келаётгани кўрсатиб ўтилди. Музлатгич ва иситиш ускуналари, компьютер технологиялари, мобил алоқа воситалари, қуёш панеллари ва бошқа юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш орқали юртимиз корхоналарининг ички бозордаги ўрнини янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига янги маҳсулотларни ўзлаштириш бўйича «йўл харитаси» ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Юртимиз маҳсулотларига ички ва ташқи бозорда барқарор талабни шакллантириш, давлат харидлари ва саноат кооперациясидан кенг фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, қурилиш, энергетика, ахборот ва коммуникация технологиялари, автомобилсозлик каби тармоқларда ички кооперацияни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Хорижий бозорларга кириб бориш учун ташқи ҳамкорликни ҳам ривожлантириш муҳим. Шу боис жаҳонга машҳур «бренд»лар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, маҳсулотларни халқаро стандартлар асосида сертификатлаш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Ишлаб чиқарувчиларга яратилган шароитлар таҳлил қилинар экан, бу борада эркин савдо зоналари муҳим ўрин тутиши қайд этилди. «Навоий» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналарида янги лойиҳаларни жойлаштириш, «Термиз» эркин савдо зонасини ташкил этиш бўйича таклифлар билдирилди. Тармоқни жадал ривожлантириш, ишлаб чиқарувчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида замонавий инфратузилмага эга электротехника технопарклари ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Йиғилишда берилган топшириқлар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 0
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 59
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 72
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 10
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 11
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 30
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 51
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 104
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 121
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 354
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 83
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 156
  • Бўлимлар