«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:19
ЎЗO‘Z

Telegram’да ёзишмани тўлиқ ўчириш имкони пайдо бўлди

25 мар, 11:26 5 362 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Telegram’да ёзишмани тўлиқ ўчириш имкони пайдо бўлди Telegram мессенжери фойдаланувчилари энди хусусий суҳбатларда ҳам ўзларида, ҳам суҳбатдошларида барча хабарларни ўчира оладилар. Бу ҳақда мессенжер ишлаб чиқувчиси Павел Дуров маълум қилди.
Энди фойдаланувчилар суҳбатларда жўнатилган барча хабарларни ўчириш имконига эга бўлдилар.

“Хабарни ким, қачон жўнатгани аҳамиятга эга эмас – сиз уни тўлиқ назорат қила оласиз. Агар истасангиз, иккала томондан ҳам бутун суҳбатни ўчира оласиз”, деб ёзган Дуров.

Аввал фойдаланувчилар охирги 48 соат давомида жўнатилган хабарларнигина ўчира олишган. Энди бу чекловлар бекор қилинди. Бундан ташқари, Telegram махфий чатлар деб аталувчи чатларни тўлиқ ўчиришга рухсат беради.

Шунингдек, мессенжерда махфийлик имкониятлари кенгайтирилди – энди фойдаланувчилар ўз хабарлари учинчи кишиларга жўнатилиши ҳолатида исмлари ва суратларини яшира оладилар.

Дуровнинг фикрича, янги имкониятлар фойдаланувчиларга ўз маълумотлари устидан самарали назоратни ўрнатишни таъминлайди. Унинг таъкидлашича, эски ёзишмалар унинг муаллифига қарши ўнлаб йиллар кейин қарши қўлланиши мумкин эди, чунки маълумотлар суҳбатдош томонида сақланиб қоларди ва унга таъсир қилиб бўлмасди.

Шунингдек, Telegram жамоасида баъзи фойдаланувчилар хабарларни ўчириш имкониятини суиистеъмол қила бошлашлари мумкинлигини англашлари, бироқ махфийлик ва маълумотлар назорати аҳамиятлироқ экани таъкидлаб ўтилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 352
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 74
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 74
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 86
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар