«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:12
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда янги блокчейн лойиҳалари жорий этилади

15 ноя, 07:56 3 470 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда янги блокчейн лойиҳалари жорий этилади Фото: ЎзА
«Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва кўп тармоқли Битфурй блокчейн компанияси ўртасида Ўзбекистон давлат секторига мазкур технологияни жорий этишга қаратилган стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, деб ёзади ЎзА.

Битфурй компанияси мамлакат давлат органлари фаолиятига блокчейн асосида иловалар яратишга мўлжалланган Эхонум очиқ бошланғич кодли фреймворк жорий этишга ёрдам беради.

«Биз ишни давлат учун истиқболли ҳисобланган масалаларни ҳал этишга йўналтирилган синов лойиҳаларини жорий этишдан бошлаймиз», — дейди «Рақамли ишонч» рақамли иқтисодиётни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг технологиялар бўйича инвестицион директори Б.Оқилхонов.

Битфурй компанияси томонидан Россия, Грузия, Қозоғистон ва АҚШдаги давлат лойиҳаларида фойдаланиладиган Эхонум блокчейнларини яратиш учун фреймворк ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат барча узел ва блоклари олдиндан маълум бўлган хавфсиз ва ишончли блокчейнларни яратиш имконини беради.

Бунда Эхонумда яратилган блокчейн фақат ушбу тизим ишидан манфаатдор бўлган валидатор узелларини ҳисоблаш қуввати ёрдамида ишлайди. Муайян узелларда олдиндан очилган хусусий блокчейн бошланғич кодни кескин модификация қилиш имконияти ва очиқ блокчейнларга хос бошқа муаммо ҳамда носозликларни бартараф этади. У оммавий блокчейнларга қараганда анча тез ишлайди, яъни бир сонияда бир неча мингта транзакцияларга ишлов беради.

«Рақамли трансформация давлат органлари фаолияти шаффофлигининг янги даражаси, қарор қабул қилишда тезлик ва блокчейн олиш имконини берувчи имкониятларни тўлиқ ишга солишни талаб этади, — дейди Битфурй Russia компанияси бош директори Д.Уфаев. — Биз муҳим давлат жараёнлари технологияларини модернизациялаш соҳасида ‘Рақамли ишонч’ жамғармаси билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 98
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 49
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар