«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:40
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда илк бор "Google" кўмагида DevFest ўтказилади

14 ноя, 07:02 3 039 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда илк бор "Google" кўмагида DevFest ўтказилади "Google Developers Group" (GDG)нинг асосий тадбирларидан бири бўлган GDG — DevFest дастурчилар фестивали илк бор Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

Фестивал 24 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида ташкил этилиши режаланган. Тадбир GDG Tashkent гуруҳи, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан "Google" компанияси, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида ўтказилади.

DevFest — "Google Developers Group" жамоалари томонидан ҳар йили "Google" компанияси кўмагида ўтказиладиган глобал тадбирлардан биридир. Ушбу тадбир доирасида дастурчилар, IT-мутахассислар ва янги технологияларга бефарқ бўлмаган кишилар "Google"нинг сўнгги технологиялари ва ишланмалари билан танишади. Ўзбекистондаги DevFest’да "Google" мутахассиси Эли Каплан қатнашиши кутилмоқда.

Фестивал иштирокчилари маҳаллий ва хорижлик мутахассислар билан ахборот технологиялари соҳасидаги сўнгги тенденцияларни кун давомида муҳокама қилади. Хусусан, иштирокчилар блокчейндан фойдаланиш, мобил иловаларни яратиш, VR/AR технологияларидан бизнесда фойдаланиш ва бошқа мавзулардаги муҳокамаларда иштирок этади. Фестивалда қатнашиш бепул, аммо рўйхатдан ўтиш лозим.

Маълумот учун, Тошкентдаги Инҳа университети 2015 йилдан буён ёш мутахассислар учун Google I/O Extended Tashkent конференциясини ўтказиб келади. Конференция ўзбекистонлик ёш мутахассисларни "Google"нинг инновацион ечимлари билан танишиши учун ўзига хос платформадир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 85
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 496
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар