«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 20:16
ЎЗO‘Z

"Telegram" асосчиси Павел Дуров "WhatsApp" ва "Facebook"ни танқид қилди

21 окт, 23:30 4 830 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Telegram" асосчиси Павел Дуров "WhatsApp" ва "Facebook"ни танқид қилди "Telegram" асосчиси Павел Дуров "WhatsApp" ва "Facebook"ни фойдаланувчиларга нисбатан муносабати учун танқид қилди. Бу ҳақда ишбилармон ўзининг "Telegram"даги каналида ёзиб қолдирган.

Дуровнинг фикрича, Брайан Эктон ва Ян Кум компанияни тарк этганидан сўнг "WhatsApp" фойдаланувчиларнинг талабларига жавоб бермай қўйган.

“WhatsApp" асосчиларининг кетиши – ўз компаниянгни сотиш қандай оқибатларга олиб келиши мумкинлигининг яққол намунаси. Сиз пулли бўласиз, бироқ ундан қадрлироқ нарса – яхлитлик ва миллионлаб одамлар ҳаётига бундан кейин ҳам яхшилик олиб кириш имконидан маҳрум бўласиз”, – деб ёзди Павел Дуров.

2018 йил октябрида "Facebook" компанияси "WhatsApp" мессенжерида реклама орқали пул ишлашга қарор қилгани маълум бўлганди. Кўп ўтмай хакерлар мессенжердаги хатоликдан фойдаланиб, фойдаланувчиларнинг видеоқўнғироқлар вақтидаги ёзишмаларини ўқиш имкониятини қўлга киритгани ҳақида хабар берилган эди.

“Ўтган ҳафта "WhatsApp"нинг хавфсизлик тизимида кўп йиллардан бери махфий бир туйнук мавжудлиги ошкор бўлди: ким билан видеоалоқа ўрнатсангиз, у сизнинг ёзишмаларингизни ўқиши мумкин бўлган. Ҳатто бундай туйнуклар энди бўлмаса ҳам (бунга ишониш қийин) "WhatsApp"да учинчи шахслар ёзишмаларни ўқишига имкон берадиган бошқа камчиликлар бор”, – деди Павел Дуров.

"WhatsApp" янги ишга тушган вақтда махфийлик ва рекламанинг бўлмаслиги унинг асосий тамойилларидан бири эди. Дуровнинг таъкидлашича, сервиснинг ҳозирги муаммолари учун фойдаланувчиларнинг манфаатларидан кўра ўз манфаатини биринчи ўринга қўяётган "Facebook" компанияси жавобгар.

“Facebook"ка ўхшаш компаниялар охир-оқибат ўз ваъдаларини бажармайди, чунки улар фойдаланувчиларнинг манфаатларидан кўра даромадни юқорироқ баҳолайди. "Telegram"нинг бошқа сервислардан фарқи ҳам шунда: биз учун ҳар доим энг муҳим бўлиб қоладиган жиҳат – сизнинг манфаатларингиз”, – дея қайд этди Павел Дуров.

Аввалроқ Павел Дуров 2018 йилдан "Telegram" орқали пул ишлашни мақсад қилганини билдирганди. Бироқ бу "Telegram"ни сотиш билан боғлиқ эмас. Дуровнинг сўзларига кўра, мессенжерни 3 миллиард доллардан 5 миллиард долларгача баҳолаган харидорлар бор, бироқ у "Telegram"ни сотмоқчи эмас.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 71
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 488
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 46
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 123
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 67
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Бўлимлар