«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 09:49
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб кобейжинг карталари ишлаб чиқарилади

17 апр, 09:40 6 722 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб кобейжинг карталари ишлаб чиқарилади Яқинда Ўзбекистон нақд пулсиз ҳисоб-китоб тизимида ҳақиқий ўзгариш юз беради - 1 июлга қадар мамлакатда кобейжинг карталари жорий этилади. Бу қандай карта эканлиги ва мамлакатимиз аҳолиси нега буни шунча узоқ вақтдан бери кутгани ҳақида Ягона умумреспублика процессинг маркази бош директори Аҳрор Маҳмудов маълумот берди.

Кобейжинг карталари бу - бир неча, одатда, иккита тўлов тизими уйғунлигида хизмат кўрсатувчи банк карталари. Яъни, у худди одатий картага ўхшайди, фарқи - ундан ҳар икки тўлов тизими инфратузилмасида фойдаланиш мумкин эканлигида, яъни маҳаллий ва хорижий.

«Сўнгги беш ойда биз кенг миқёсли лойиҳа устида ишлаяпмиз – бу кобейжинг карталарини татбиқ этиш. Бу дегани, битта картада иккита тўлов тизими бирлаштирилади, улардан бири UzCard миллий тизимидир. Иккинчи тўлов тизимини эса эҳтимолий тўрттадан бирини танлаш мумкин - «China UnionPay», «МИР», «Visa» ва «Master Card». Карта эгаси бошқа мамлакатда ушбу карталардан фойдаланганида маблағ керакли хорижий валютага автоматик равишда конвертация қилинади – Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки томонидан ўрнатилган валюталар курси бўйича амалга ошириладиган транзакцияда белгиланган пул миқдори автоматик равишда Хитой юани, Россия рубли, евро ёки АҚШ долларига айлантирилади. Бундай карталарнинг жорий этилиши билан фуқароларнинг конверсион карталарни очишга бўлган эҳтиёжи пасайиши мумкин, сабаби конверсион карталар ўзида бир қатор имкониятларни жамлайди.», - дея аниқлик киритди ЯУПМ раҳбари Аҳрор Маҳмудов.

Унинг сўзларига кўра, лойиҳани амалга ошириш учун мамлакатимиз фуқароларининг талаблари ўрганилиб, энг қулай бўлган хорижий тўлов тизимлари танланди. Мисол учун, агар карта эгаси Хитойга тез-тез қатнайдиган бўлса, унга UzCard ва China UnionPay тизимларини бирлаштирувчи кобейжинг картасидан фойдаланиш қулай бўлади. Россия Федерациясида ишлаётган меҳнат муҳожирлари учун UzCard ва МИР тўлов тизимларини бирлаштириш мақсадга мувофиқдир.

«Тўлов тизимлари рўйхатига «МИР»ни киритиб, биз фуқароларимизнинг Россия Федерациясига, шу жумладан, ишлаш мақсадида тез-тез қатнашларини ҳисобга олдик. Мисол учун, қўлида «МИР» ва UzCard логотиплари уйғунлашган кобейжинг картасига эга бўлган меҳнат мигрантлари унга иш ҳақларини олишлари ва керакли пул маблағини мобил иловалар орқали Ўзбекистондаги оила вакилларига кичик комиссия - тахминан 0,5% эвазига ўтказиб юборишлари мумкин. Бу пул ўтказмаларини амалга оширишга яратилган муқобил вариант ҳисобланади. Бундан ташқари, бу ҳолатда комиссия Россияда эмас, балки бизнинг банкларимизда ечиб олинади», - дейди Аҳрор Маҳмудов.

Кобейжинг карталарида иккита логотип жойлаштирилади - миллий ва халқаро тўлов тизимларидан бири. ЯУПМ бош директори сўзларига кўра, мижознинг истагига кўра, карталар UzCard логотипи билан таклиф қилинаётган тўртта хориж тўлов тизимларидан бири уйғунлигида очилади. Натижада кобейж карталарининг ҳисоб рақами ҳар хил бўлади, яъни тўртта ҳисоб рақами остида юқорида келтирилган тўлов тизимлари хизмат кўрсатади.

Ушбу карталар нафақат иш сафарлари ва саёҳатларда қўл келади, кобейжинг картаси орқали хорижий сайтларда ҳам тўловларни амалга ошириш, авиачипталарни сотиб олиш, меҳмонхоналар ва бошқа буюмларга, уйдан чиқмаган ҳолда транзакцияни ўтказиш имкони бор. Чет эллик сайёҳларни ҳам шу каби қулайлик кутмоқда. Бунинг учун Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 250 мингга яқин терминаллар пайдо бўлади. Энди «China UnionPay», «МИР», «Visa» ёки «Master Card» карталари эгалари мамлакатнинг энг чекка қишлоқларида ҳам тўловларни нақд пулсиз амалга оширишлари мумкин бўлади.

«Ушбу лойиҳа 1 июлга қадар амалга оширилиши керак. Бироқ, буни бир ой олдин амалга оширишни режалаштирмоқдамиз. Айни пайтда «China UnionPay» қисман ишлаяпти. Икки ой ичида барча тўртта тизим ишга тушади, ҳамда 1 июлдан бошлаб конверсион карталарга нисбатан кенгроқ имкониятни намоён қилувчи янги карталар муомалага киради. Пластик карталарга эга бўлган фуқаролар ўз банк-эмитентларига мурожаат қилишлари ва халқаро тўлов тизимларидан бирини танлаб, кобейжинг картасига алмаштиришлари мумкин. Яқин кунларда пластик картаси бўлмаган шахслар ҳам исталган банкка мурожаат қилишлари ва кобейжинг карталари эгасига айланишлари мумкин», - дея таъкидлаб ўтди Маҳмудов.

Суҳбатдошимизнинг сўзларига кўра, кобейж картасини ишлаб чиқариш ва Ўзбекистон бўйлаб ўз эгасига етказиб бериш 1 - 2 кунни талаб этади. Унинг нархи эса танланган тўлов тизимига боғлиқ бўлади. Мисол учун, «МИР» бироз арзонроқ, «Visa» - қимматроқ бўлиши мумкин. Бироқ, Маҳмудовнинг билдиришича, ушбу карталарнинг нархи аҳолининг ўртача ойлик маошидан келиб чиқиб, ўртача 30 минг сўм атрофида белгиланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 90
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 499
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 63
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 89
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар