«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 02:22
ЎЗO‘Z

Цукерберг: "Россиянинг «троллар фабрикаси» иши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларига қарши қаратилган эди"

04 апр, 13:53 5 487 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Цукерберг: "Россиянинг «троллар фабрикаси» иши, шу жумладан, Ўзбекистон фуқароларига қарши қаратилган эди" Facebook асосчиси Марк Цукерберг ўз компанияси Россиянинг «троллар фабрикаси» сифатида машҳур бўлган «Интернет тадқиқотлар агентлиги» (Internet Research Agency, IRA) компаниясига тегишли бўлган 270 дан ортиқ саҳифа ва аккаунтларни аниқлаб, блоклаб қўйганини маълум қилди, деб ёзади Дарё нашри.

Цукерберг ушбу аккаунт ва саҳифалар ўз контенти учун эмас, балки IRA томонидан назорат қилингани сабабли ёпиб қўйилганини айтди.

«Блоклаб қўйилган аккаунт ва саҳифалар Россияда яшайдиган одамларга, шунингдек, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Украина каби қўшни мамлакатлардаги рус тилида сўзлашувчиларга ҳам қаратилган эди», — деди Цукерберг.

Facebook асосчисининг сўзларига кўра, IRA алдов йўли билан фаолият юритиб, АҚШ, Европа ва Россиядаги одамларни манипуляция қилишга интилган. «Биз уларни Facebook’да бошқа кўришни истамаймиз», — деди Цукерберг.

Нашр эслатишича, шу йилнинг февралида АҚШ ҳукумати Россиянинг 13 фуқаросига ва учта ташкилотига 2016 йилги сайловолди кампаниянинг боришига аралашишга уриниш бўйича расмий айблов илгари сурди. АҚШга қарши тил бириктиришда айбланаётганлар орасида «Интернет тадқиқотлар агентлиги»нинг 12 нафар ходими бор.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди 27 апр, 12:15 140
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 294
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 103
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 59
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 52
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 526
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 11
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 6
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 16
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 14
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 37
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 27
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 22
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 124
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 24
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 99
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 67
  • Шавкат Мирзиёев икки йирик тузилма раҳбарлари билан мулоқот ўтказди 01 мая, 21:13 65
  • Бўлимлар