«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:55
ЎЗO‘Z

БААда робот-шифокорлар навбатчилик қиладиган бўлди

23 сен, 12:28 6 111 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
БААда робот-шифокорлар навбатчилик қиладиган бўлди Бирлашган Араб Амирликларида робот-полициячилар, компьютер парковкачилар ва бошқа кўплаб электрон ёрдамчилар сафига робот-шифокорлар ҳам қўшилди. Улар тиббиёт хизматлари маҳаллий бозорида ҳақиқий инқилоб қилишлари кутилмоқда. “Галф ньюс” нашрининг маълум қилишича, биринчи бундай қурилма Хатта шифохонасида навбатчилик қилишга киришди.

Нашрнинг маълумотларига кўра, “Dubai Robo Doc” деб номланган янги қурилма беморларни масофадан даволаш тизимининг бир қисми ҳисобланади ва яқин орада БААдаги 15 та энг йирик тиббиёт муассасалари томонидан қуролланишга олинади. “Бу техника эвазига шифокорлар беморларни масофадан туриб кузатишлари мумкин бўлади. Улар кенг кўламдаги энг замонавий ташхислаш воситаларига эга ва тегишли қайта тайёргарликдан кейин исталган шифокор учун хизмат қила олади”, деб айтмоқда шифокор Муин Фикрий.

Нашрнинг ёзишича, кичик ўлчамдаги бу робот касалхона бўйлаб юра олади ва мамлакатнинг исталган қисмида жойлашган махсус бошқариш марказидан туриб мутахассис томонидан бошқарилиши мумкин. Шифокор камералар ва бошқа махсус қурилмалар ёрдамида касални тўлиқ кўриб чиқиб, унга даволаш курсини белгилаши мумкин.

“Биз қурилма томонидан олинган лаборатор тадқиқотлар анализларини ўрганиб чиқишимиз, рентген сурати олишимиз ва беморнинг ташқи кўриниши, унинг териси рангига баҳо беришимиз мумкин. Бу қурилма малакали шифокор воқеа жойига ўз вақтида ета олмайдиган шошилинч вазиятларда бирламчи ташхисларни қўйиш учун идеалдир. Шу тариқа биз узоқда жойлашган кичик тиббиёт пунктларидаги ҳамкасбларимизга кўмак бера оламиз,”, деб қўшимча қилмоқда Фикрий.

Мутахассисларнинг фикрича, роботлашган шифокор тиббиётнинг келажаги ҳисобланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар