«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:32
ЎЗO‘Z

Москва жамоат транспортида йўл ҳақини телефон орқали тўлаш имконияти туғилди

07 сен, 22:21 6 020 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Москва жамоат транспортида йўл ҳақини телефон орқали тўлаш имконияти туғилди МТС, “Билайн” ва “Мегафон” Москва метрополитени, шаҳар транспорт департаменти ва “Бриз Технологии” МЧЖ билан ҳамкорликда Москва жамоат транспортида йўл ҳақини телефон орқали тўлаш хизматини жорий қилди. Бу ҳақда транспорт департаментига таяниб Kun.uz хабар қилди.

“Мобил чипта” сервиси мобил телефон орқали йўл ҳақини тўлаш имкониятини беради. Бунинг учун фойдаланувчи оператор офисига бориб, NFC технологиясига уланган SIM-карта олиши керак бўлади.

Сервисга уланиш учун 3210 рақамига хабар йўллаш керак. Шунда телефондан 150 рубль олиниб, йўл ҳақини тўлаш учун онлайн ҳамёнга ўтказилади.

“Мобил чипта” баланси 90 рублга тушганда у автоматик тарзда яна 150 рублга тўлдирилади. Ҳисобни фойдаланувчининг ўзи тўлдиришни хоҳласа, яна ўша рақамга хабар йўллаш керак бўлади.

Фойдаланувчининг смартфони NFC технологиясини қўллаб-қувватламаса, 10 рублга NFC антенналарини харид қилиш мумкин бўлади.

Москвада йўл ҳақи метро учун 50 рублни, ер усти транспортида 40 рублни ташкил қилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 64
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 487
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар