Apple компанияси Force Touch технологиясига эга бўлган iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонларини ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда «Thg.ru»га асосланиб «Daryo.uz» хабар бермоқда.
Бунда гап синов тариқасида чиқариладиган смартфонлар ҳақида бораётган бўлиши мумкин, бироқ кейинги ойдан Apple уларни ишлаб чиқариш ҳажмини анча кўпайтиришни режалаштирмоқда.
Нашр манбалари хабарига кўра, iPhone 6s ва iPhone 6s Plus Apple смартфонларининг бугунги авлоди билан ўхшаш бўлади.