«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:47
ЎЗO‘Z

Sony PlayStation 4 приставкасидан 60 млн сотишга эришди

03 мая, 12:54 6 975 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Sony PlayStation 4 приставкасидан 60 млн сотишга эришди Япониянинг Sony компанияси сўнгги молиявий чоракдаги натижаларини эълон қилди. Унга кўра, компания 2017 йилнинг илк 3 ойида 2,9 миллион дона PlayStation 4 сотишга эришган, деб ёзади Terabayt.uz сайти. Ўтган йилнинг худди шу даврида сотилган ўйин приставкалари сони 2,3 миллионни ташкил қилган эди.

Тўлиқ молиявий йил, яъни 2016 йилнинг 1 апрелидан 2017 йилнинг 31 мартига қадар 20 миллион дона видео ўйинлар тизимларидан сотган. Бу аввалги молиявий йилга қараганда 2.3 миллион дона кўп PlayStation 4 сотилди дегани. Натижада, Sony жаҳон миқёсида шу вақтга қадар 60 миллион дона бундай моделдаги қурилма сотишга муваффақ бўлган.

Компания жорий йилда 18 миллион PlayStation 4 сотмоқчи. 2013 йилда тақдим этилган видео ўйин консоли айни пайтда жаҳон бозорида ўртача 300 АҚШ долларидан сотилмоқда. Ҳозирча компания тарихидаги энг кўп сотилган ўйин приствакаси — PlayStation 3 бўлиб, жами 80 миллион тиражда сотилган.

Гарчи, PlayStation 4 ҳисобига Sony’нинг Game & Network Services бўлинмасининг даромади 6,3 %га ошиб, $14,73 миллиардга етган бўлса-да, компаниянинг умумий даромади 6,2 %га қисқариб, $67,88 миллиардни ташкил қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 48
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 55
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар