«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:49
ЎЗO‘Z

Android муаллифи Энди Рубин смартфонлар ишлаб чиқаради

14 янв, 14:09 6 163 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Android муаллифи Энди Рубин смартфонлар ишлаб чиқаради Android дастурий таъминоти муаллифи Andy Rubin Essential бренди номи остида смартфонлар, планшетлар ва бошқа шу каби истеъмол қурилмаларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. 2014 йилда Google компаниясини тарк этган мутахассис режаси ҳақида Bloomberg агентлиги вазиятдан хабардор манбасига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, Рубин 40 кишидан иборат жамоани шакллантирган, унга Apple ва Google компанияларининг собиқ ходимлари кирган. Android муаллифининг ўзи лойиҳа бош директори лавозимини эгаллаган. 2016 йил охирида рўйхатга олинган Essential бренди смартфонлар, планшетлар, аксессуарлар ва «мобил қурилмалари учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш» учун мўлжалланган. The Information нашри 2016 йил декабрида Рубин янги мобил телефон устида ишлаётгани ҳақида ёзган эди.

Айни вақтда Essential номли смартфон прототип босқичида, бироқ Рубин ҳозирданоқ уни iPhone ва Google Pixel каби қурилмалар сингари юқори нархда сотишни режалаштирган, деб аниқлик киритган Bloomberg. Хусусан, унда энг юқори материаллар қўлланилади.

Essential ишлаб чиқарувчилари қурилмалар учун янги уланиш тирқишини ҳам барпо этиш ниятида. Аниқроғи, қувватлаш тирқишига жойланадиган янги модуль бошқа қурилмаларни улаш имконини беради. Масалан, муҳандислар 360 даражали тасвир олиш имконини берадиган камера устида ишлашмоқда. Essential лойиҳасида, шунингдек, бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг модулларидан ҳам фойдаланиш имкониятига эътибор қаратиш кўзда тутилган.

Bloomberg агентлигига кўра, Essential қурилмаларини 2017 йил ўрталарида сотишни бошлайди. Аммо, ҳозирча Рубин вакиллари бу хабарларга изоҳ беришмаган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 46
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар