«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 06:10
ЎЗO‘Z

Рустам Азимов Тожикистон президенти билан муҳим масалалар бўйича музокаралар ўтказди

27 дек, 21:08 6 953 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Рустам Азимов Тожикистон президенти билан муҳим масалалар бўйича музокаралар ўтказди Ўзбекистон бош вазир ўринбосари, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия ҳамраиси Рустам Азимов 27 декабрь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан музокаралар ўтказди.

Эмомали Раҳмон Ўзбекистон расмий давлат делегациясининг Тожикистонга қилган мазкур ташрифи икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни бундан буён ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўлида муҳим қадам эканини таъкидлади.

Тожикистон раҳбари Ўзбекистоннинг икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни қайта тиклашига оид ташаббусини ижобий баҳолашини айтиб ўтди.

У тожик халқи темир йўл участкаларини қайта тиклаш, темир йўл орқали юк ташиш тарифларини пасайтириш, электр энергия импорти ва экспортини тиклаш, қишлоқ хўжалик соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, виза тизимини бекор қилиш ва енгиллаштириш ҳамда чегара масалаларини ҳал қилишда муносабатларнинг ижобийлашувини қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.

Учрашув давомида икки мамлакатнинг иқтисодиёт, савдо-сотиқ, транспорт ва коммуникация, сув, энергетика, маданият, чегаралар муҳофазаси соҳаларидаги ҳамкорлик ривожи бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, учрашувда минтақа ва дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазият, шунингдек терроризм, экстремизм, наркотрафик ҳамда бошқа трансмиллий жиноятларга қарши курашни кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Раҳмон, муносабатларнинг, тожик, кенгайтириш, ривожи, айтиб




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 67
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 73
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 0
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 9
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 109
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 229
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 74
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 81
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 71
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 112
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 203
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 151
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 91
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 103
  • Бўлимлар