«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 17:59
ЎЗO‘Z

UzMobile GSM тармоғи тарифлари эълон қилинди, Расмий хабар

15 апр, 09:10 48 572 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
UzMobile GSM тармоғи тарифлари эълон қилинди, Расмий хабар «Ўзбектелеком» АК матбуот хизмати 15 апрель куни ишга тушириладиган UzMobile GSM тармоғи тарифларини эълон қилди.

Хабарда айтилишича, тармоққа уланиш бепул бўлиб, Ўзбекистон ичидаги қўнғироқлар учун камида 2 доллар, халқаро қўнғироқлар учун эса 5 доллар миқдорида олдиндан тўловни амалга ошириш зарур.

UzMobile GSM икки хил: Start ва UzMobile 4000 тариф режаларини тақдим этади. Фақат жисмоний шахслар учун мўлжалланган Start тарифида кунига 0,15 долларлик абонент тўлови мавжуд бўлиб, ойига 250 дақиқалик вақт қўшиб берилади. Ўзбекистон бўйича чиқувчи қўнғироқлар тармоқ ичида 0,015 доллар (1,5 цент), тармоқ ташқарисида 0,02 долларга тенг, барча кирувчи қўнғироқлар эса бепул. Шунингдек, режада 120 Мб интернет-трафик қўшиб берилади. Ундан ташқари кетадиган трафикнинг 1 мегабайти 0,05 доллар деб ҳисобланади. Чиқувчи SMS нархи эса 0,015 долларга тенг.

Uzmobile 4000 тариф режасидан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар фойдалана олади. Унда абонент тўлови ойига 20 доллар бўлиб, 4000 дақиқа вақт қўшиб берилади. Ўзбекистон бўйлаб тармоқ ичидаги ва ташқарисидаги қўнғироқлар 0,01 доллар (1 цент)дан ҳисобланади. Шунингдек, тарифга 600 Мб интернет ва 600 та бепул SMS илова қилинади. Лимитдан ошгач, 1 Мб интернет учун 0,03 доллар, ҳар бир чиқувчи SMS учун эса 0,005 доллар ушлаб қолинади.

Шунингдек, сайтда интернет-пакетлар, VPN-пакетлар тарифлари, корпоратив мижозлар ва бюджетдан молиялаштириладиган ташкилотлар учун тариф режалари, халқаро қўнғироқлар учун тарифлар батафсил келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида UzMobile GSM тармоғининг тижоратли фойдаланиш учун ишга туширилиши дастлаб 10 апрелга белгиланган, сўнг зарур қўшимча техник ва ишга тушириш-созлаш ишларининг ўтказилиши муносабати билан 15 апрель кунига кўчирилган эди.

UzMobile GSM тармоғига абонентларнинг уланиши Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги барча «Ўзбектелеком» АК сотувлар офисларида 15 апрель куни соат 14:00 дан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2126 сонли «Мобил алоқа миллий оператори фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган эди. Қарорга мувофиқ «Ўзбектелеком» АК UzMobile филиали Ўзбекистон мобил алоқаси миллий операторига айланди, унга мобил алоқа бозорида миллий компанияларнинг кенг иштироки учун зарур шароитларни яратиш ҳамда мамлакатнинг кўчма мобил алоқа тармоқларини янада ривожлантириш, шунингдек, ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифалари юклатилган.

Манба: www.daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 76
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 61
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 41
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 92
  • Италияда оёқ ўлчамига мослашувчан кўп йиллик кроссовка ихтиро қилинди 11 апр, 17:44 78
  • АҚШ фуқароларга “Касперский лабораторияси” дастурий таъминотидан фойдаланишни тақиқламоқчи 10 апр, 14:06 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 0
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 1
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 0
  • Ставропол ўлкасида ҳарбий самолёт қулади (видео) 19 апр, 15:48 20
  • Трамп: “Украинанинг омон қолиши АҚШ учун ҳам муҳим” 19 апр, 15:37 63
  • Шомуродовнинг устозига махсус мукофот топширилди 19 апр, 13:57 110
  • Аббосбек Файзуллаев ушбу рейтингда пешқадам! 19 апр, 13:30 169
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 66
  • Ҳоким ёрдамчилари Хитойнинг камбағалликни қисқартириш бўйича тажрибасини ўрганишни бошлади 19 апр, 12:49 61
  • АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин 19 апр, 12:23 202
  • Ўзбекистонда биринчи люкс сайёҳлик поездлари қатнови йўлга қўйилди 19 апр, 12:00 186
  • Россияда амалдорларнинг хорижга чиқишига чекловлар кучайтирилмоқда 19 апр, 11:36 68
  • Бўлимлар