«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:05
ЎЗO‘Z

Facebook томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз учар қурилма ҳалокатга учрагани маълум бўлди

21 дек, 09:26 5 915 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Facebook томонидан ишлаб чиқилган учувчисиз учар қурилма ҳалокатга учрагани маълум бўлди Американинг Facebook компаниясига қарашли Aquila тажрибавий учувчисиз учар қурилмаси ўтган ёздаги синов парвози вақтида ҳалокатга учради. Бунга кучли шамол сабаб бўлган – у қанотларга зарар етказди. Бу ҳақда транспортдаги хавфсизлик бўйича Миллий бошқарма хабар берди. Маҳкама бу ҳолат борасидаги текширув натижаларига бағишланган ҳисоботни тақдим этган. Facebook асосчиларидан бири Марк Цукерберг эса июлда қурилма синовлари омадли равишда ўтказилгани ҳақида маълум қилганди. У қуёш қуввати ёрдамида ишлайди ҳамда узоқ туманларда яшовчи аҳолига интернетга уланиш имконини беради.

Бошқарма ҳисоботига кўра, ҳодиса 28 июнь куни Аризона штатидаги тажрибалар давомида рўй берган. Aquila ер юзасидан олти метр баландликда сониясига 12,9 метр тезликда ҳаракатланган. "Ускуна тезликни ўзгартириб, бир томонга оғиб кетган. Бу гирдобли ҳаракат оқибатида рўй берди", - дея хулоса қилишган текширувчилар. Уларнинг маълумотига кўра, учар қурилмага "жиддий зарар" етган, бироқ ерда ҳеч ким жабрланмаган.

Цукерберг 22 июль куни компания муҳандислари ушбу лойиҳа устида икки йил иш олиб боришгани ҳақида хабар берганди. Қурилма атиги бир неча юз масофани босиб ўтган.

Aquila’нинг қанотлари Boeing 737 самолётига ўхшаш бўлиб, оғирлиги атиги 450 килограмм келади. Қурилма "учар қанот" аэродинамик схемаси асосида яратилган ва тўртта паррак билан жиҳозланган. Aquila 18 километр баландликда парвоз қилиши ҳамда лазер нури ёрдамида фойдаланувчиларнинг интернетга уланишларига ёрдам беради.
қанот\, асосчиларидан, парвози, ҳалокатга, кўра, синов




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 47
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 422
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 78
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 76
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 88
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар