«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 16:50
ЎЗO‘Z

Samsung сифат назорати тизимини тубдан ислоҳ қилади

30 окт, 00:21 6 256 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Samsung сифат назорати тизимини тубдан ислоҳ қилади Ҳеч қайси электроника ишлаб чиқарувчи компания нуқсонли маҳсулот тайёрлашдан кафолатланмаган. Гарчи Galaxy Note 7 сабаб Samsung компанияси барча мазкур моделдаги смартфонларни чақириб олишни бошлаган бўлса-да, бу ҳолат технология мутахассисларини унчалик ажаблантирмади. Сабаби соҳа вакиллари бундай ҳодиса исталган бренд билан юз бериши мумкинлигини яхши англайдилар.

Terabayt.uz сайтининг 3D Newsга таяниб хабар қилишича, Samsung компаниясининг бош директори ва раис ўринбораси Ох Хьюн Квон фирма акционерлари билан яқинда ўтказилган йиғилишда ишлаб чиқариладиган қурилмаларнинг сифат назоратини тубдан ўзгартиришини маълум этган. Бироқ расмий вакил сифат назорати тизимининг қайси жабҳаларида ўзгариш юз бериши ёки мазкур вазифанинг қай тарзда бажарилишига аниқлик киритмаган. Шундай бўлса-да, ушбу қарорнинг ўзиёқ Жанубий Корея технология гигантининг мақсади жиддийлигини исботлайди.

Эслатиб ўтамиз, Samsung компаниясининг 2016 йил август ойи бошида тақдим этилган Galaxy Note 7 фаблети батареядаги носозлик сабаб ёниб кетишни бошлаган. Жаҳон бўйлаб содир бўлган юзлаб мана шундай ҳолатлар ва мижозларнинг эътирози туфайли компания 11 октябрдан бошлаб ушбу смартфонни ишлаб чиқаришни расман тўхтатишга қарор қилган эди.
жабҳаларида, қайси, этган, батареядаги, ўзгариш, чиқарувчи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 98
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 49
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 78
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 54
  • Сўнгги янгиликлар
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 0
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 34
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 95
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 69
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 114
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 40
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 153
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 70
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 43
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 184
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 123
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 326
  • Бўлимлар