«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 10:48
ЎЗO‘Z

Металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари эълон қилинди

16 окт, 14:12 6 373 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари эълон қилинди HTC ҳам Apple’нинг изидан бориб, ўз телефонларидан 3,5 миллиметрли аудио-слотни олиб ташлашни режалаштирган кўринади. Ҳар ҳолда шу кунларда интернет тармоғида тарқалган янги HTC Bolt смартфонининг тасвирларига қараб худди шундай фикрга бориш мумкин.

Phonearena сайтида келтирилган хабарга кўра, ҳали расман тақдим этилмаган металл корпусли HTC Bolt моделининг суратлари Venture Beat ресурсида Acadia номи остида пайдо бўлган.

Янги смартфон ташқи томондан HTC 10 моделидан унчалик катта фарқ қилмайди. HTC Bolt 2,5D-ойна билан қопланган 5,5 дюймли экран, йирик сенсорли камера, бармоқ изи сканери ўрнатилган Home тугмасига эга бўлади.

HTC Bolt Android 7.0 Nougat версиясида ишлаши кутилмоқда, унга 3 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Шунингдек, аудио сифатини кучайтирадиган HTC BoomSound профили ҳам истисно қилинмаган. Қурилма USB Type-C порти билан жиҳозланади.

Ҳозирча янги моделнинг тақдимот санаси ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Бироқ рендерларга қараб хулоса қиладиган бўлсак, смартфон намойишига узоқ вақт қолмаган.
моделининг, кутилмоқда, ўрнатилади, изи, намойишига, қилинмаган




Мавзуга оид янгиликлар
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 8
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 238
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 70
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 73
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 2
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 6
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 105
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 7
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 118
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 90
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 54
  • “Ўткан кунлар” романи илк бор араб тилида нашр этилди 24 апр, 06:35 13
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 49
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 122
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 237
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 496
  • Бўлимлар