«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 01:50
ЎЗO‘Z

“Beeline” онлайн-тўловлар учун “Beepul” янги мобил иловасини ишга туширди

23 сен, 16:32 9 454 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Beeline” онлайн-тўловлар учун “Beepul” янги мобил иловасини ишга туширди Beeline мижозларига янги интернет-хизмат – онлайн-тўловлар учун Beepul янги мобил иловасини тақдим этмоқда. Янги мобил илова абонентларга cалл-марказига қўнғироқ қилмасдан, ва компания офисларига ташриф буюрмасдан, исталган жойдан мобил баланси ҳисобини, шунингдек бошқа алоқа компаниялари баланси ҳисобини тўлдириш, интернет-провайдер хизматлари, кабел ТВ, шахар телефонияси учун тўловларни амалга ошириш, шунингдек автотўлов тизимини созлаш имконини беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов шундай деди: “Beeline‘нинг digital-трансформацияси компания фаолиятининг барча жиҳатларини, биринчи навбатда эса — хизмат кўрсатишни қамраб олмоқда. Янги мобил илова абонентларнинг оператор билан муносабатини принципиал янги сифатли даражага кўтарган ва қулайлик билан таъминлаган ҳолда ноёб мижозлик тажрибасини яратади”.

Мобил илованинг асосий функционал имкониятлари:

- ҳам абонент буйруғи, ҳам автоматик тарзда абонентнинг банк картасидаги маблағ орқали телефон балансини тўдириш;

- комиссиясиз ҳисоб тўлдириш;

- ҳисобни қўшимча ҳаражатларсиз роуминга ҳам тўлдириш;

- бир нечта пластик карталарни рўйҳатдан ўтказиш;

- маблағни акцептсиз ечиб олишни активация қилиш;

- тўлов натижалари ҳақида SMS олиш.

Илованинг қулай интерфейси тўлов учун хизматларни тез танлашда ёрдам беради. Бундан ташқари мобил баланси Beepul тизими орқали $2 ва ундан ортиқ маблағга тўлдирилганда абонентлар тармоқ ичида 50 дақиқа ва 50 SMS, шунингдек 50 Мб бонусга эга бўладилар.

Beeline‘нинг келгуси режаларида — iOS учун мобил иловани жорий этиб, Beepul тўлов тизими ривожланишини янада кенгайтириш.

Андроид учун Beepul иловасини қуйидаги ҳавола бўйича юклаб олиш мумкин: https://onelink.to/7qcgcp
тўлов, тўлдириш, режаларида, орқали, автоматик, Beeline




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 84
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 493
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 0
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 0
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 49
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • Бўлимлар