«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 22:03
ЎЗO‘Z

Сергей Черепнин Beeline‘нинг молия директори лавозимини эгаллади

07 сен, 13:13 6 472 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сергей Черепнин Beeline‘нинг молия директори лавозимини эгаллади Beeline Сергей Черепнин молия директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков шундай деди: “Digital-трансформация, тармоқларни кенгайтириш, LTE стандартини жорий қилиш ва навбатгаги технологик силжиш даврида молия дирекциясининг ўрни жуда муҳим. Шундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш пухта ўйланган стратегияни талаб қилади ва Beeline инвестицион режасини бажариш билан боғлиқ. Ушбу даврда компаниянинг молия блокига Сергей каби малакали бошқарувчи бошчилик қилиши, Ўзбекистондаги VimpelCom учун катта муваффақият деб ҳисоблайман”.

“Янги лавозимда ишга тушар эканман, Beeline бизнесига янги назар ва ғояларни олиб келишни мўлжалламоқдаман. Корхонанинг молиявий барқарориги, узоқ муддатли рeжалаштириш, фаолиятнинг янги йўналишларини, перспектив ечимлар ва инноваицияларни тўғри баҳолаш — компаниянинг муваффақиятли фаолияти ва ижобий мижозлар тажрибасининг гаровидир деб ҳисоблайман” – белгилади Сергей Черепнин.

Сергей Черепнин 1972 йил 19 феврал куни таваллуд топган. 1994 йилда Москва давлат Университети механика-математика факультетини аъло баҳолар билан тамомлади, 2003 йилда Москвадаги MBA Бизнес ва Иқдисот Америка институтининг (AIBEc) дипломини қўлга киритди.

1995 йилдан 2000 йилга қадар Сергей консалтинг ва тижорат менежмент соҳаларида мутахассислашган бир неча компанияларда ишалаган. 2000-2006 йилларда VimpelCom ОАЖ молиявий блокида, Москва ҳудудий филиалининг молия директори, шунингдек Украинадаги Beeline‘да қатор раҳбарлик лавозимларни эгаллаб келган.

2006 йилда Россиядаги Nokia Networks молия директори этиб тайинланди, 2007 йилда эса Nokia Siemens Networks (NSN) муҳим мижозларидан бири билан ишлаш бўйича молия директори бўлди. 2012 йилдан Озарбайжон, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина мамлакатларини бирлаштирувчи ҳудуд бўйича NSN молия директори лавозимини эгаллади. 2014 йилнинг cентябр ойида Сергей Черепнин Россиядаги Nokia Networks бош директори лавозимини эгаллади.

Сергей оилали, икки нафар фарзанди бор. Фаол ҳаёт тарзини олиб боради, саёҳат қилишни ўзининг асосий хоббиси деб ҳисоблайди.
Beeline, Сергей Черепнин, директор, лавозим




Мавзуга оид янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 50
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 72
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 85
  • Ҳиндистонни ривожлантириш стратегияси сунъий интеллект ёрдамида яратилди 18 апр, 13:45 65
  • TikTok фотосуратлар учун мўлжалланган янги иловани чиқаради 13 апр, 22:30 42
  • Дунёдаги энг юпқа қўл соати чиқарилди (видео) 11 апр, 21:21 95
  • Сўнгги янгиликлар
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 11
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 26
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 160
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 41
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 87
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 281
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 52
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 52
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 225
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 73
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 119
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 267
  • Бўлимлар