«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 23:08
ЎЗO‘Z

Beeline Eurasia Mobile Challenge энг йирик инновациялар танловида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилишни бошлади

12 июл, 19:18 6 336 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Beeline Eurasia Mobile Challenge энг йирик инновациялар танловида иштирок этиш учун аризаларни қабул қилишни бошлади Beeline Eurasia Mobile Challenge ҳалқаро инновациялар танловининг Евроосиё босқичи бошлангани ҳақида эълон қилади. Лойиҳанинг мақсади – дунёни ўзгартирувчи энг янги digital-ечимларни излашга ёш мутахассисларни илҳомлаштириш. Eurasia Mobile Challenge VimpelCom Ltd. ташаббуси бўйича ўтказилмоқда. Ҳалқаро компания коммуникациялар ва технологиялар соҳасида иҳтисослашган бўлиб, ҳар бир мижоз учун рақамли дунё имкониятларини очиш ғоясига эга.

Икки йилдан бери Eurasia Mobile Challenge VimpelCom Ltd. Гуруҳининг “Make Your Mark” (“Ўз изингни қолдир”) ижтимоий ташаббусини қўллаб-қувватлаб, ёшларга уларнинг техник билимларига қарамай, келажакни барпо этиш, умуман мамлакатда, шунингдек ҳудудий даражада иқтисодий ўсишни рағбатлантиришга имкониятларни яратиб беради.

Мобил ечимлар бўйича Евраосиё чемпионати – Барселонада финали бўлиб ўтадиган Global Mobile Challenge стартаперларнинг энг йирик жаҳон танловининг босқичларидан биридир. Танлов digital-, мобил, молиявий, cloud (булутли) ва М2М ечимлар, big data, шунингдек ижтимоий муаммоларни бартараф эта оладиган иловаларнинг концепциясини ёки тайёр прототипини тақдим эта оладиган техник ва гуманитар мутахассисликдаги ёшларга, ёш тадбиркорлар ва стартаперларга мўлжалланган.

Мусобақада Ўзбекистон, Арманистон, Грузия, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Украина мамлакатларидан тадбиркорлар иштирок этишлари мумкин. Ҳудудий босқичлар чоғида ҳар бир иштирокчи семинарлар, мастер-класслар ва питч-сессияларда ўз концепциясини ғояларини тайёр мобил ечимга айлантиришда кўмак бера оладиган маҳаллий ва ҳалқаро экспертлар ва менторлар билан биргаликда тест синовидан ўтказиш, кам-кўстини тўлдиришлари мумкин. Лойиҳалар IT-соҳасидаги экспертлар томонидан қуйидаги мезонлар бўйича баҳо берилади: инновациялар даражаси, маҳаллий уюшма учун долзарблиги, кенг кўламлиги ва ноёблиги.

Ҳар бир иштирокчи-мамлакатда чемпионатнинг маҳаллий босқичи бўлиб ўтади, унинг доирасида иштирокчилар ўз мамлакатларидаги рақиблари билан беллашадилар. 24 гуруҳ (ҳар бир мамлакатдан 3 гуруҳ) ҳудудий босқичнинг финалига йўл оладилар. Ҳудудий финалнинг 3 ғолиби пуллик совринга эга бўладилар ва 2017 йилда Барселонада Ҳалқаро Мобил конгрессида бўлиб ўтадиган глобал финалда курашни давом эттирадилар.

“VimpelCom стартапдан 200 миллион мижозларга эга ва дунёнинг 10% аҳолиси учун мавжуд бўлган ҳалқаро телекоммуникатсион ва технологик компания даражасига ўсди. Бизнинг бу тажрибамиз – бизнинг илҳомимиз. Ҳақиқий digital-ўйинчига трансформация қилиш жараёнида, биз мижозларимизга янада яқин қиладиган янги иловалар ва дастурий ечимларни қидирамиз. Beeline VimpelCom‘нинг ушбу йўналишдаги Make Your Mark лойиҳасини қўллаб-қувватлайди, ва биз Eurasia Mobile Challenge иштирокчиларидан янги бизнес-ғояларни интизорлик билан кутиб қоламиз”, – белгилаб ўтди Unitel МЧЖ бош директори Дмитрий Шуков.

Бугунги кунда биз Ўзбекистондаги жамиятнинг эҳтиёжларини қондира олишга қатарилган келажакнинг ултразамонавий илова ва ечимларини излаш жараёнидамиз. Рўйҳатдан ўтиш учун www.eurasiamobilechallenge.com сайтига ташриф буюринг ва мобил алоқа соҳасидаги инноватсион лойиҳа устида ишлашни бошланг.
Beeline




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 77
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 55
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 51
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 489
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 82
  • Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди 22 апр, 17:33 80
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 0
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 1
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 0
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 28
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 19
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 57
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 81
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 36
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 56
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 56
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 45
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 54
  • Бўлимлар