«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:18
ЎЗO‘Z

Facebook компанияси интернетга симсиз киришни таъминлайдиган янги қурилмани тақдим этди

07 июл, 13:48 6 700 Технология
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Facebook компанияси интернетга симсиз киришни таъминлайдиган янги қурилмани тақдим этди АҚШнинг Facebook компанияси ўзининг интернетга симсиз киришни таъминлайдиган OpenCellular платформасини тақдим этди. У интернетдан фойдаланиш мушкул бўлган аҳоли яшайдиган ҳудудлар учун мўлжалланган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Қурилма ноқулай обҳаво шароитларига дош бера олади. Уни қувватлаш учун аккумуляторлар, қуёш батареялари ва электр тармоғидан фойдаланиш мумкин.

Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг сўзларига кўра, битта OpenCellular қурилмаси 1500 кишини интернет билан таъминлай олади.

“Ер юзининг тўрт миллиарддан аҳолиси интернетга улана олмайди. Бунинг асосий сабабларидан бири узоқ аҳоли пунктларида интернетдан фойдаланиш инфратузилмаси мавжуд эмаслигида.”, дейди Цукерберг.

Компания янги қурилманинг молиявий жиҳатдан ҳамма учун қулай нархда бўлиши ҳақида таъкидлаб ўтди, лекин унинг нархи айнан қанча бўлиши ҳақида маълумот берилмади.

Хабарда ёзилишича, OpenCellular қурилмасидан жорий йилнинг ёзидаёқ фойдаланиш бошланади.

Маълумот ўрнида, Facebook дунёдаги энг кенг тарқалган ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Унга 2004 йилнинг 4 февралида Марк Цукерберг томонидан асос солинган. Унга дунё бўйлаб ойига 1.6 миллиард фойдаланувчи ташриф буюради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Америкада зинапоядан кўтарила оладиган робот-чангютгич ихтиро қилинди (фото, видео) 27 мар, 16:30 48
  • Олимлар 3D принтерда ёғоч чоп этишга эришди 27 мар, 14:58 51
  • Дунёдаги энг тезкор камера ишлаб чиқилди 27 мар, 12:39 75
  • Сунъий интеллект қандай қилиб одамлар меҳрини қозониши мумкин? 26 мар, 18:42 53
  • Роботлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи компания Ўзбекистонда офис очмоқда 26 мар, 11:49 45
  • Хитойнинг 5G-интернетига беш баҳо... 26 мар, 10:00 177
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар