«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 15:37
ЎЗO‘Z

Лионель Мессидан янги рекордлар тўплами

16 фев, 11:55 7 749 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лионель Мессидан янги рекордлар тўплами Испания чемпионатининг 23-турида "Барселона" ўз майдонида "Леванте"ни йирик ҳисобда (5:0) мағлуб этди. Учрашувда 90 дақиқа ўйнаб, 3та гол урган ва битта голга ассистентлик қилган Месси бир қатор рекордларни ўрнатди ёки такрорлади. Лионелнинг янги натижалари билан таништириб ўтамиз.

— Мессининг Ла лигадаги голлари сони 268тага етди. Бу орқали 27 ёшли аргентиналик ўйинчи футбол тарихида Европанинг кучли бешлик чемпионатларида урган голлари сони бўйича германиялик Клаус Фишерга етиб олди ва кучли ўнликка киришга муваффақ бўлди. "Кучли бешлик"даги рекорд Жимми Гривзга тегишли — 366та гол (Англияда — 357, Италияда — 9). Герд Мюллер рекордчидан битта тўпга ортда қолмоқда. У Бундеслигида 365та гол урган. Фаолиятини давом эттираётган Криштиану Роналду 289та гол билан 6-ўринни эгаллаб турибди. У АПЛда 84та, Испания чемпионатида эса 205та голга муаллифлик қилган.

— Мессининг Ла лигадаги хет-триклари сони 23тага етди ва “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади. 22тадан хет-трикка Альфредо Ди Стефано ва Тельмо Сарра эришишган.

— Месси испан клуби таркибида барча турнирларда хет-трик қилиш бўйича Тельмо Сарранинг рекордини такрорлади. Энди Мессининг “Барселона” таркибида киритган умумий хет-триклари сони 31тага етди.

— "Леванте" билан ўйинда Неймарга ассистентлик қилган Месси Ла лига рекордини ўрнатди. Ушбу ўйиндан олдин аргентиналик футболчи ассистентлик бўйича Луиш Фигу билан бирга пешқадамликни бўлишиб турганди (107та).

— Ушбу мавсумда урилган барча голлар бўйича Месси Роналдудан ўтиб кетди. "Барса" футболчисининг голлари сони 37тага етган бўлса, Криштиануда 36та гол бор.

— Ла лигада "гол+пас" тизими бўйича ҳам Месси "Реал" ҳужумчисини ортда қолдирди. Энди Лионел — 39 (26+13), Роналду — 38 (28+10) кўрсаткичга эга.

— "Леванте"га қарши ўйин Лионель учун Ла лигадаги 300-ўйин бўлди.

— Шунингдек, 2008 йил июнь ойидан (клубни Хосеп Гвардиола бошқарувига олган вақтдан) ҳисобланганда Месси барча турнирларда “Барселона”нинг 348та расмий учрашувида 348та гол урди (ҳар 83 дақиқада 1та гол). Ўша даврга қадар Лео 110та ўйинда 42та гол урган (ҳар 176 дақиқада битта гол).

— Ниҳоят, Мессининг "Барселона"даги самарали ҳаракатлари (гол+пас) сони 500тадан ошди — 503 очко.

Манба: www.stadion.uz.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 0
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 0
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 32
  • Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз” 24 апр, 07:02 90
  • ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда! 24 апр, 05:38 171
  • Сўнгги янгиликлар
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 0
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 0
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 0
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 35
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 78
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 22
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 85
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 12
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 71
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 129
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 71
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 88
  • Бўлимлар