«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:23
ЎЗO‘Z

Бобир Абдихолиқов гуруҳ босқичидаги ўйинлар, БАА ва бошқалар ҳақида

18 янв, 12:20 2 520 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бобир Абдихолиқов гуруҳ босқичидаги ўйинлар, БАА ва бошқалар ҳақида Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси Таиландда ўтаётган Осиё чемпионатида чорак финал баҳсига қизғин тайёргарлик олиб бормоқда. МОҚ матбуот хизмати жамоамиз ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов билан гуруҳ босқичи якунлари ва йигитларимизнинг бўлажак ўйинга олиб бораётган тайёргарлиги бўйича суҳбат ташкил этди.

– Гуруҳ босқичини кўнгилдагидек ўтди дея оласизми?
– Худога шукур, иккинчи ўрин билан гуруҳдан чиқиб олдик. Ўйинлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, шуни айтиш лозимки, бизнинг гуруҳда жуда кучли жамоалар йиғилган эди. Ўйинларимиздан тўла кўнгил тўлди дея олмайманку, лекин асосий вазифани уддаладик. Энди кейинги босқичга тайёрланяпмиз. Буёғига хато қилиб бўлмайди.

– Ҳар бир ўйинда юртимизнинг турли ҳудудларидан келган кўп сонли мухлисларимиз сизларни қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг шундай қўллаб туриши қанчалик далда бўлмоқда?
– Бу борада мухлисларимизга катта раҳмат айтиб қоламан. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қилиб турибмиз. Шунингдек, юртимизда ота-оналаримиз, миллионлаб ватандошларимиз ҳам дуо қилишмоқда. Биз буни ҳис қилган ҳолда майдонга тушяпмиз. Уларнинг бундай қўллаб туриши бизга қўшимча куч бағишлайди. Худо хоҳласа, мана шундай қўллаб туришлари ортидан биз Олимпиадага чиқамиз.

– Мана, чорак финал ўйини ҳам яқинлашиб келмоқда. Рақиб биз учун қанчалик таниш?
– Биз БАА жамоаси билан тайёргарлик доирасида бир маротаба ўртоқлик ўйинини ўтказганмиз. Расмий ўйин бўлмагани учун улар ҳам, биз ҳам бор кучимиз билан ўйнамаган эдик. Чорак финал битта ўйиндан иборат. Шунинг учун унга жиддий тайёргарлик кўриш керак. Айтиб ўтганимдек, хато қилишга ҳаққимиз йўқ энди. Аллақачон ўйинга тайёргарликни бошлаб юборганмиз. Рақибнинг гуруҳ босқичидаги ўйинларини таҳлил қилиб чиқяпмиз. Эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Эслатиб ўтамиз, БАА – Ўзбекистон жамоалари ўртасидаги чорак финал ўйини эртага Тошкент вақти билан 18:15 да старт олади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 967
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 695
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 1 078
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 267
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар